UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58Месси "Барселона"да қолишини маълум қилди  0 02:42"Атлетико" "Барселона" тарбияланувчисига даъвогарлик қилмоқда  0 02:25Евро-2020. Хорватия – Шотландия. "Баҳс юлдузи" эълон қилинди  2 02:19Евро-2020. Чехия – Англия. "Баҳс юлдузи" маълум  0 02:11Евро-2020. Шотландия турнир билан хайрлашди, Англия, Хорватия ва Чехия плей-оффда  1 02:00Евро-2020. Шотландия устидан ғалаба қозонган Хорватия кейинги босқичга чиқди. Шотландия учун эса мусобақа якунланди  3 01:53Евро-2020. Гуруҳда 2 гол урган Англия пешқадам сифатида плей-оффга йўлланма олди  4 01:33Макгрегор Евро'да Шотландиянинг 25 йил ичидаги биринчи голини урди  0 01:16Евро-2020. Ловрен 2 та ўйинда сариқ карточка олди. Агар Хорватия 1/8 финалга чиқса, у жамоага ёрдам беролмайди  0 00:56Манба: Мбаппе ПСЖдан кетишни хоҳламоқда  3 00:35Луис Энрике: "Ишдан кетиш? Ҳазиллашяпсизми?"  2 00:17Дембеле операция қилинади  7 23:58Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 23:48Стив Боулд орадан 33 йил ўтиб "Арсенал"ни тарк этди  3 23:29Евро-2020. Ярим финаллар ва финал "Уэмбли"да ўтказилади. Унга 60 минг нафар мухлис киритилади  3

"Лестер" - Англия Кубоги соҳиби! Янгиликлар

"Лестер" - Англия Кубоги соҳиби!

Англия Кубогининг финали матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Челси" – "Лестер" 0:1

Гол: Тилеманс (63).

Челси – Аррисабалага, Жеймс, Тиаго Силва, Аспиликуэта (Хадсон-Одои, 76), Алонсо (Чилуэлл, 68), Зиеш (Пулишич, 68), Жоржиньо (Хавертц, 75), Маунт, Канте, Рюдигер, Вернер (Жиру, 82).

Лестер – Шмейхель, Кастань, Фофана, Эванс (Олбрайтон, 34), Томас, Ндиди, Тилеманс, Перес, Сеюнджю, Ихеаначо (Мэддисон, 67), Варди.

Огоҳлантириш: Фофана (36), Вернер (40).

Челси

Кубок ФА . final-тур

15/05/2021, 21:15

1
:
0
Тугади

Лестер

Юри Тилеманс - 63'

Стадион: Wembley, 21000 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
40'  Тимо Вернер
68'  Хаким Зиеш (Кристиан Пулишич)
68'  Маркос Алонсо (Бен Чилуэлл)
75'  Жоржиньо (Кай Хаверц)
76'  Сесар Аспиликуэта (Каллум Хадсон-Одои)
82'  Тимо Вернер (Оливье Жиру)
89'  Уэс Морган
34'  Джонни Эванс (Марк Олбрайтон)
36'  Уэсли Фофана
63'  Юри Тилеманс
63'  Люк Томас
67'  Келечи Ихеаначо (Джеймс Мэддисон)
82'  Люк Томас (Уэс Морган)
82'  Айосе Перес (Хамза Чоудури)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Лестер" илк марта Англия Кубогини қўлга киритди! Дахшатли финал кўрдик. 

"Лестер" бугун ажойиб ўйин кўрсатмоқда!

"Лестер" президенти ўйинни шунақанги хотиржамлик билан кўряптики, уни бетараф мухлис деб ўйлайсиз.

5 дақиқа қўшиб берилди.

ЙЎЎҚҚҚ!! ВАР голни ҳисобламади!!! Офсайд!

ВАР ишга тушди. Оффсайд бўлиши мумкин.

89. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! Ниҳоят, "Челси" мақсадига етмоқда!!! Морган ўз дарвозасига тўпни киритиб юборди!

87. КАСПЕЕЕЕЕРРРРРРРРРР!!! Биласизми, Шмейхел шундай сейв қилдики, қайта ва қайта кўриш керак. Маунтнинг зарбаси жуда кучли эди. Шунчаки қаҳрамон!

82. Тухель майдонга Жируни ташлади! Оз вақт қолмоқда!

78. ЗАРБААААААА!!! Чилуэллнинг боши билан йўллаган зарбасини аввалига Шмейхелнинг қўли, кейинчалик "Уэмбли" майдонига ўрнатилган дарвозанинг тўсини қайтарди!

76. "Челси" олдинга ташланмоқда. "Лестер" эса бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда.

73. "Челси" узоқ вақт давомида ҳужум уюштиришга ҳаракат қилди. Мэддисонга қарши фол ишлатилгандан кейин тўп "тулкилар"га олиб берилди.

68. Мэддисон майдонга тушди. "Челси"да ҳам ўзгаришлар бор.

63. ГООООООООООЛЛЛЛ!! Тилемансдан супер гол!

62. Кантенинг пасидан кейин Аспиликуэта дарвоза ёнига тўпни тепди. Бу зарбамиди ёки узатмалигини Сесарнинг ўзи ҳам билмаса керак.

59. Ана энди "Лестер"нинг босими сезилмоқда. Ўйин "Челси" ярим майдонига кўчган.

56. "Лестер" бурчак зарбасига эга бўлди. Алонсо хавфни бартараф қилди.

53. Аспиликуэтанинг қанотлан оширган тўпини Алонсо боши билан дарвозага йўллади. Шмейхель ўз ўрнида. 

50. УХХХХ!! Иккинчи бўлим юқори темп билан бошланди. Узун узатма Вардига мўлжалланганди. Кепа жарима майдончасини тарк этиб, тўпни тепиб юборди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

"Челси"нинг босими остида тайм ҳам якунланди.

Бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. ВАРДИИИИИИ!! Ажойиб вазият эди! Тилеманснинг ажойиб узатмасидан кейин Жейми боши билан жуда ноаниқ зарба йўллади.

44. ЗАРБААААА!! Вернернинг зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

42. "Лестер" жарима зарбасига эга бўлди. Ундан оширилган тўпга Сеюнжю боши билан зарба берди. Ноаниқ.

39. УХХХХХХХ!! Вернер икки марта рақиб дарвозаси томон зарба берди. Ндиди иккисида ҳам ўзини қалқон қилди.

36. "Челси" футболчисига қарши жуда қўпол ўйнагани учун Фофана огоҳлантирилди. "Челси" "Лестер"ни "сиқиб сувини ичмоқда". Бироқ иш зарбагача етиб бормаяпти.

Мажбурий ўзгариш. Эванс ўрнини Олбрайтон эгалламоқда.

32. Жонни Эванс ўйинни давом эттира олмайди. У эски жароҳатини қайтариб олди шекилли. 

29. УХХХХХХ!! Ҳисоб очилиши ҳеч гап эмасди. Аспиликуэта бўш қолган дарвозага тўпни кирита олмади. Умуман олганда тўп унга ўтиб кетишини кутмай қолди.

28. ВЕРНЕЕЕЕРРР!! Зарба бермасдан тўпни шеригига оширганида гол бўлиши мумкин эди. Унинг зарбаси ноаниқ кетди.

26. Энди "Лестер" ҳужумга ўтди. Тилеманснинг зарбаси Силвадан ўтмади.

23. "Челси"да хавфли вазият юзага келди. Алонсо дарвоза ёнида тўп билан пайдо бўлди ва зарба беришга улгурмади. Иккинчи темпда Маунт зарба берди. Тўп рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

20. Юри Тилеманснинг жаримадан узатган тўпини Сеюнжю боши билан дарвоза томон тўғирлади. Ноаниқ.

19. Тиаго Силва ўз жарима майдончаси яқинида тўпни қўли билан ўйнади. "Лестер"да стандарт вазият.

16. ЗАРБАААААА!! Кастаннинг қанотдан оширган тўпини Варди дарвоза томон тепди! Жеймс жамоасини голдан қутқариб қолди. 

15. Рюдигернинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси на аниқ на кучли бўлди)

11. Негадир ўйин трансляцияси унчалик ёқмаяпти. Тасвирчилар жуда кечикишмоқда.

8. "Челси" футболчилари рақиб пости ёнида жуда қаттиқ босим уюштирмоқда. Аммо бу зарбагача етиб бормаяпти.

6. "Челси" бурчак зарбасига эга бўлди. Рис Жеймснинг узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

3. Вардининг чап қанотдан дарвоза ёнига узатган тўпини Кепа ушлаб олди.

2 дақиқа ичида "Челси" икки марта ўнг қанотдан ҳужум уюштирди. Вернернинг узатган тўпларидан биринчисини Шмейхель ушлаб олган бўлса, иккинчиси Эвансга насиб қилди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишган. Айтганча, бугун учрашув мухлислар билан бўлади. Бу эса ўйиннинг юқори курашлар остида ўтишини таъминласа не ажаб.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Уэмбли"га қаратамиз. Ушбу стадионда Англия Кубогининг 2020/21 йилги мавсумининг соҳиби аниқланади. Соврин учун "Челси" ҳамда "Лестер" жамоалари кураш олиб боради.

Рейтинг: +41   

Фикрлар

+13   
15 май 23:10:04
Ulugbek. Manchester United
Bitta narsaga qoyil qoldim. Licter yo'q joyda APL grandlaridan biriga aylandi. Chempionshipdan chiqib kelgan jamoa edi lekin har yili kuchli 4lik uchun kurashyapti. Juda aqilli klub licter
+10   
15 май 23:09:49
NᴇʏᴍᴀR JᴜɴɪᴏR
Tugadi lester chempionnnn
+9   
15 май 23:11:29
Manchester N_1
Bu yilgi Lester nimadir olishga loyiq edi malades
+7   
15 май 21:57:32
Макс Челси
Шу кубок уйинлариниям сотволганда футбол тв зур булардиде
+6   
15 май 23:23:50
Adham_realmadrid
Lampard8 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Real muhlislari hali ham achishib yuribdimi deyman. Endi butun umr chelse yutqazsa shunaqa sasib yurasizlarmi kòt kovlab. Ha mayli butun umr achishadigan qilib yutdida òzi ham. Bot bn òynaganday òynadi chelse. Var borlik qilib hali ham 4,5 ta gol hisoblanmadi.
San buni realni komentida yurgan chelsichilaringdan sura avval bugun lesterdan yeganiga real aybdormas yedingmi qisib utir!
+6   
15 май 23:08:36
Lampard8
Lester muhlislarini tabriklasak ham bòladi shekilli. Sekin sekin omad yuz ògiryapti. Tuxel tarkib tanlashda adashdi manimcha. 1 ta darvozabon qanchalik katta ahamiyatli ekanini lester darvozaboni isbotlab berdi.
+5   
15 май 23:32:09
Adham_realmadrid
Khosilbekov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Aka piar degan odamlardurda biz shu yerdamiz yutsa yutqizsa sizi kamendezda xam borku ashnaqa galatiroqlar
Chelsining haqiqiy muxlislariga gapim yuq omad jamoaga! shunchaki bu joy realni gapiradigan joy emas bir ikkitalar bilib olsin !
+5   
15 май 23:12:44
football4fans
2-taym yondi lekin qoyil! Jamoim uchun afsusdaman. Xudo xohlasa EChLni olamiz!
+4   
15 май 23:15:40
Taxlil...UZ....
Бутун мавсум давомида курган энг тамошабоб ойин.... албатта мухлисларни хизмати хам катта....BRAVO LESTER
+4   
15 май 23:14:58
Adham_realmadrid
Lampard8 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Realdan yuqib qoldiyov bizga))))
Reallikiga osilmaylar
+4   
15 май 23:14:41
Erkin Odilov
Lester muxlislarini Angliya kubogi bilan tabriklaymiz, bizning Chelsiga keyingi uyinlarda omad tilaymiz!!!
+3   
15 май 23:34:54
Bahodir Yusupov
CHL finalida yutqazib Angilyadan CHL yullanma ololmasa Tuxel ertagi tugadi uni ham haydashadi Aaauuufff
+3   
15 май 23:25:45
⚽Toni___Kr8s⚽
Chelsea and Pakhtakorr фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
manimcha u chelsini muxlislarimas. yo niki yo gapirishi oʻzidan chelsichi yasavoganladur
Haqiqiy Chelsi muxlislari bor ular sodiq yutsa ham yutqazsa ham Chelsi bilan Chelsi va Arsenal degani yuqolib qoldi.
+3   
15 май 23:13:50
Haqiqat_2
Лестер мухлисларига табрик!
+3   
15 май 23:13:34
RAUL MADRID ☆ 7
Lampard8 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nima qilasan chelse muhlislarini. Realdan sal kamroq kòtday bòldi bugun chelse gaping bormi?
Bor tez orada bez zvuq bo'lasanla
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика