UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  11 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1

Англия клуби Дембелега "ёғли" таклиф билан чиқмоқда Янгиликлар

Англия клуби Дембелега "ёғли" таклиф билан чиқмоқда

Франциялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Усмон Дембеле "Барселона"ни тарк этиши мумкин.

24 ёшли вингер каталонияликларнинг янги шартнома бўйича таклифини ҳали қабул қилгани йўқ.

"Барса" футболчига ҳозирги молиявий имкониятлар доирасидаги энг жозибадор таклифни билдирган, бироқ Усмон ва унинг агенти буни етарлича деб ҳисобламайди.

Манбанинг хабарига кўра, айни дамда Усмон учун "Ньюкасл" фаворит ҳисобланади. Клуб француз ўйинчисига йилига 15 миллион евро маош, яна 15 миллион евро шартнома имзолагани учун бонуси ҳамда агентга яхшигина комиссия суммаси таклиф қилмоқда. Футболчига "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Каталонияликлар мураббийи Хави шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар бўлган футболчини ўзида сақлаб қолиш истаги кучли, бироқ "Барселона"нинг барча уринишларига қарамай, Дембеле агентининг маслаҳатига кўра, жамоани тарк этиш ҳақида ўйламоқда.

"Барселона" 2017 йилнинг ёзида Дембелени Дортмунднинг "Боруссия"сидан 105 миллион евро эвазига сотиб олди. 

Дембеле ушбу мавсумда Евро-2020'да олган жароҳати туфайли "кўк-анорранглилар" сафида атиги 2 та ўйин ўтказди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика