UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24"Милан" Пеллегрини "Монако"дан харид қилмоқчи ва ўйинчини "Торино"га ижарага бермоқчи  0 18:01"Манчестер Юнайтед" Перейрани қўйиб юборишни рад этди  0 17:38"Ювентус" Закарияни нишонга олди  0 17:16"Ювентус" Марсьялга қизиқмоқда. МЮ футболчини фақатгина унинг бутун маошини ўз зиммасига оладиган клубга ижарага беради  0 16:53"Эвертон" хўжайини клубни сотишга тайёр  3 16:37 Бир ўйин тарихи. Сардор Рашидов Саудия Арабистонини "тиз чўктирган" кеча   18 16:28"Атлетико" ва А Сериянинг икки клуби "Тоттенхэм" хавбеки учун курашмоқда  1 16:21"Шўртан" Ғузордаги қароргоҳини қайтариб ололмаяпти  1 16:04Марлен Чобанов "Турон" футболчисига айланди  7 16:00Olamsport: Ўзбек боксчиларининг WBO рейтингидаги ўрни, Хабиб Ўзбекистонда бизнесини йўлга қўйиши мумкин  0 15:28Азар қишда "Реал"дан кетиши мумкин. Анчелотти унга ишонч билдирмаяпти  3 15:05"Реал" афсонаси Хенто вафот этди. У Европа чемпионлари Кубогини 6 марта ютган ягона футболчи  26 14:57Эшитдик-да! “Насаф” яна жаримага тортилди  37 14:50Миржалол Қосимов: "Рақобатдан қўрқмайман, фақат у ҳақиқий бўлса"  2 14:37Жавоҳир Илёсов: "Жорий мавсум совринли ўринлар билан "Қизилқум" тарихига киришни истаймиз"  4

Англия клуби Дембелега "ёғли" таклиф билан чиқмоқда Янгиликлар

Англия клуби Дембелега "ёғли" таклиф билан чиқмоқда

Франциялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Усмон Дембеле "Барселона"ни тарк этиши мумкин.

24 ёшли вингер каталонияликларнинг янги шартнома бўйича таклифини ҳали қабул қилгани йўқ.

"Барса" футболчига ҳозирги молиявий имкониятлар доирасидаги энг жозибадор таклифни билдирган, бироқ Усмон ва унинг агенти буни етарлича деб ҳисобламайди.

Манбанинг хабарига кўра, айни дамда Усмон учун "Ньюкасл" фаворит ҳисобланади. Клуб француз ўйинчисига йилига 15 миллион евро маош, яна 15 миллион евро шартнома имзолагани учун бонуси ҳамда агентга яхшигина комиссия суммаси таклиф қилмоқда. Футболчига "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Каталонияликлар мураббийи Хави шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар бўлган футболчини ўзида сақлаб қолиш истаги кучли, бироқ "Барселона"нинг барча уринишларига қарамай, Дембеле агентининг маслаҳатига кўра, жамоани тарк этиш ҳақида ўйламоқда.

"Барселона" 2017 йилнинг ёзида Дембелени Дортмунднинг "Боруссия"сидан 105 миллион евро эвазига сотиб олди. 

Дембеле ушбу мавсумда Евро-2020'да олган жароҳати туфайли "кўк-анорранглилар" сафида атиги 2 та ўйин ўтказди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
26 ноя 21:02:27
Aндижoн
Бунданхам хор булади агар кетса барсадан шунча йилдан бери ётиб пул топаяпти сал инсофхам керак
   
27 ноя 06:26:48
Бафо Нарзуллаев
Дембеле кучли уйинчи , лекин шунча харажат килишсаю уни Англия да,,синдиришса,, Примьер лигада контактли футбол уйнашади..билмадим Яна.. манимча агенти кучли сокка килаяпти...
   
26 ноя 22:15:27
Mirzokir1515
Shu Dembeli nuqul jarohat oladi Barsa ham zo'rg'a chidam kevotti mavsum tugasin dib ko'tiga qattiq tepadi
   
26 ноя 22:07:33
Abdushukurov
ХАХАХА.. Rosa kulguli. Demak, Dembelega yog' kombinatidan ish taklif qilishyaptikanda-a... Sarlavhaga ham "o'tirib" qo'yasizlar o'ziyam.
   
26 ноя 22:07:27
Obidjon Avezov
Barcani xato transferlaridan biri
   
26 ноя 20:56:30
TimofeyyOne
Дембеле "ёғли" гошт йемаса керак ХD
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика