UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  0 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  3 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1

Англия клуби Дембелега "ёғли" таклиф билан чиқмоқда Янгиликлар

Англия клуби Дембелега "ёғли" таклиф билан чиқмоқда

Франциялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Усмон Дембеле "Барселона"ни тарк этиши мумкин.

24 ёшли вингер каталонияликларнинг янги шартнома бўйича таклифини ҳали қабул қилгани йўқ.

"Барса" футболчига ҳозирги молиявий имкониятлар доирасидаги энг жозибадор таклифни билдирган, бироқ Усмон ва унинг агенти буни етарлича деб ҳисобламайди.

Манбанинг хабарига кўра, айни дамда Усмон учун "Ньюкасл" фаворит ҳисобланади. Клуб француз ўйинчисига йилига 15 миллион евро маош, яна 15 миллион евро шартнома имзолагани учун бонуси ҳамда агентга яхшигина комиссия суммаси таклиф қилмоқда. Футболчига "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Каталонияликлар мураббийи Хави шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар бўлган футболчини ўзида сақлаб қолиш истаги кучли, бироқ "Барселона"нинг барча уринишларига қарамай, Дембеле агентининг маслаҳатига кўра, жамоани тарк этиш ҳақида ўйламоқда.

"Барселона" 2017 йилнинг ёзида Дембелени Дортмунднинг "Боруссия"сидан 105 миллион евро эвазига сотиб олди. 

Дембеле ушбу мавсумда Евро-2020'да олган жароҳати туфайли "кўк-анорранглилар" сафида атиги 2 та ўйин ўтказди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика