UZ

Сўнгги янгиликлар

17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 17:10Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  2 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  4 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  1 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  13 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  2

Англия. Енгилмас "Ливерпуль" бугун "Робин Гуд" билан ўйнайди (превью) Янгиликлар

Англия. Енгилмас "Ливерпуль" бугун "Робин Гуд" билан ўйнайди (превью)

Бугун АПЛнинг 23-тури доирасида "Ливерпуль" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс олиб боради.

"ЛИВЕРПУЛЬ" - "МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД"
Якшанба, 19 январь 2020 йил
Премьер-Лига, 23-тур.
"Энфилд" стадиони, Ливерпуль.
Бошланиш вақти: 16:30 (Манчестер) – 21:30 (Тошкент).

ТАРКИБЛАР ҲОЛАТИ

"Ливерпуль"

"Юнайтед"га қарши ўйинга тўпиғидан жароҳатланган Фабиньо ҳамда тиззасидан лат еган марказий ҳимоячи Жоэль Матип сафга қайтиши керак. Бироқ Жеймс Милнер, Деян Ловрен ва Наби Кейта каби футболчилар жамоага ёрдам бера олмаслиги аниқ.

Дисквалификация: Йўқ.

Жароҳатланган: Кейта (мушаклар), Ловрен, Милнер (болдир), Клайн (тизза).

Сўроқ остида: Матип (тизза), Фабиньо (тўпиқ).

"Манчестер Юнайтед"

Гарчи ҳафта ўртасида "Вулверхэмптон"га қарши ўйинда жароҳат олганига қарамасдан "Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд учрашувда қатнашишни истамоқда, бироқ жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ҳужумчини ўйинга туширмоқчи эмас. Шунингдек, "бўрилар"га қарши ўйинни жароҳати сабабли ўтказиб юборган Люк Шоунинг баҳсда қатнашиши сўроқ остида бўлиб турибди. Эрик Байи, Скотт МакТомини ва Поль Погба ҳали ҳам лазаретда бўлиб турибди.

Дисквалификация: Йўқ.

Жароҳатланган: МакТомини (тизза), Рохо (мушаклар), Погба (тўпиғ), Туанзебе (болдир)

Сўроқ остида: Рэшфорд  (бел), Шоу (тиззаости соҳа).

ЖАМОАЛАРНИНГ ҲОЛАТИ

"Ливерпуль"

Жамоанинг сўнгги 5 ўйини: Ғ-Ғ-Ғ-Ғ-Ғ
1-ўрин, 61 очко.

"Ливеппуль" АПЛнинг сўнгги 38 ўйинида мағлубият нималигини билмади. Бу турнир тарихидаги учинчи энг узоқ серия ҳисобланади. Бунга қадар "Арсенал" 49, "Челси" кетма-кет 40 ўйинда мағлубият нималигини билмаган ва бу серия "Олд Траффорд"да айнан "Манчестер Юнайтед" томонидан тўхтатилганди.

"Ливерпуль"нинг йиғган 61 очкоси Европанинг кучли бешлик чемпионатлари орасида энг яхши натижа бўлиб турибди. "Ливерпуль" АПЛнинг сўнгги 30 ўйинининг 29тасида ғалабага эришди ва фақатгина 2019 йилнинг октябрь ойида "Манчестер Юнайтед" майдонида дуранг ўйнади.

"Ливерпуль" "Энфилд"да АПЛнинг кетма-кет 18 ўйинида ғалабага эришди. Айни дамда улар 1972 йилда ўзлари қўйган рекорддан 3тага кам натижа қайд этишмоқда.

"Ливерпуль"ни бошқараётган Юрген Клопп учун энг ноқулай жамоа айнан "Манчестер Юнайтед" бўлиб турибди. Унинг жамоалари "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда 20 фоиз ғалабага эришган ҳолос (2 ғалаба, 6 дуранг, 2 мағлубият)

"Манчестер Юнайтед"

Жамоанинг сўнгги 5 ўйини: Ғ-Ғ-М-Д-М
5-ўрин, 34 очко

Ушбу мавсумда Сульшер жамоаси Лиганинг кучли тўрт жамоаси - "Челси", "Лестер", "Сити" ва "Ливерпуль"га мағлуб бўлмади. 

Бироқ жамоа Мерсисайдда ўтган сўнгги 2 ўйинда мағлубиятга учради. Манкунианликлар 1979 йилда кетма-кет 3 марта ушбу шаҳардан мағлубиятсиз қайтганди.

"Қизил иблислар" 22 турдан кейин 34 очко тўплади. Бу жамоанинг 1989-90 йилдан бери қайд этаётган энг ёмон натижаси бўлиб турибди. Ўша йили жамоа 24 очко тўплаганди.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Жамоалар ўзаро 203 ўйинда тўқнаш келишган. "Ливерпуль"да 67, "Юнайтед"да 80 ғалаба бор. 57 ўйин дуранг билан якунланган.

"Ливерпуль" 1990 йилдан бери илк марта "Юнайтед"ни ўз майдонида АПЛ пешқадами сифатида қабул қилмоқда. Ўшанда Кенни Далглиш жамоаси 4-0 ҳисобида ғалабага эришганди.

2013-14 йилги мавсумда иккала ўйинда ҳам ютқазганидан кейин "Юнайтед" кетма-кет ўтказилган 11 ўйиннинг атиги биттасида "Ливерпуль"га мағлуб бўлди.

"Юнайтед"нинг "Ливерпуль" майдонидаги сўнгги ғалабаси 2016 йилда қайд этилган. Ўшанда Уэйн Рунининг голи "иблислар"га ғалаба келтирганди.

БИРИНЧИ ДАВРАДАГИ ЎЙИН

"Манчестер Юнайтед" 1-1 "Ливерпуль"

20 октябрь, 2019 йил

Ҳакамлар: Мартин Аткинсон.

Голлар: Рэшфорд 36 - Лаллана 85.

ҲАКАМЛАР БРИГАДАСИ:

Бош ҳакам: Крейг Поусон (Жанубий Йоркшир).

Ушбу мавсумда 11 ўйинда 46 сариқ ва 1 қизил карточка кўрсатди.

Қанот ҳакамлари: Ричард Уэст, Скотт Леджер.

Захира ҳаками: Жонатан Мосс.

ВАР ҳаками: Пол Тирни.

Видео-ассистент ёрдамчиси: Энди Халлидей.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика