UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  0 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5

Англия чемпионатида ўйнайдиган энг кекса футболчини биласизми? Янгиликлар

Англия чемпионатида ўйнайдиган энг кекса футболчини биласизми?

Тиббиёт ва технологияларнинг ривожланиши футболда ёш чегарасини юқорига кўтаряпти.

Кеча Франция чемпионатида ўйнайдиган 43 ёшли Виторино Илтон ҳақида маълумот берган эдик. Бугун АПЛнинг энг кекса ўйинчисига тўхталишни лозим топдик.

Бу — "Челси" дарвозабони Вильфредо Кабальеро. У 1981 йилда Аргентинада туғилган. "Бока Хуниорс" тарбияланувчиси 2004 йилда Европага кўчиб ўтган эди ("Эльче"га). Фаолияти давомида "Малага", "Манчестер Сити" ва "Челси" клублари дарвозасини қўриқлаган посбон терма жамоага илк бор 2018 йилда (37 ёш) жалб қилинган эди.

Жорий йилда 40 ёшни қарши оладиган футболчи ва "Челси" ўртасидаги шартнома 2021 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

"Қариялар рўйхати"да 2-поғонани "Шеффилд Юнайтед" ҳимоячиси Филип Ягелка эгаллаб турибди. Узоқ муддат давомида "Эвертон" шарафини ҳимоя қилган англиялик футболчи август ойида 39 ёшни қарши олади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика