UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  6 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2

Англия билан дуранг ўйнаган Ўзбекистон, Ганага гол урган Шерзод Каримов, 2009 йилги Мисрда ўтказилган Жаҳон чемпионатини ёдга оламиз Янгиликлар

Англия билан дуранг ўйнаган Ўзбекистон, Ганага гол урган Шерзод Каримов, 2009 йилги Мисрда ўтказилган Жаҳон чемпионатини ёдга оламиз

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўз тарихида иккинчи маротаба 2009 йил Мисрда ўтказилган Жаҳон чемпионатида иштирок этганди.

Бир йил олдин Саудия Арабистонидаги Осиё чемпионатида барчани лол қолдирган ҳолда финалгача етиб келган вакилларимиз бир йўлакай мундиал йўлланмаси билан юртимизга қайтишганди.

Қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон Уругвай, Гана ва Англия билан биргаликда “Д” гуруҳидан ўрин олди. Рақиблар қандай кучга эга эканлигини яхши биласиз, Андре Айю бошчилигидаги ганаликлар ушбу турнирни чемпион сифатида якунлашган бўлса, Уругвай чорак финалгача етиб борганди. Англия таркибида ҳам бир қатор номдор футболчилар ҳаракат қилишини инобатга олсак бизникиларнинг кейинги босқич йўлланмасига эга чиқишларига имконият деярли кам эди.



Пирамидалар мамлакатидаги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнида Аҳмад Убайдуллаев шогирдлари Тошкентда Месси билан маҳорат дарсида шунингдек юлдузли таркибга эга “Бунёдкор” жамоаси билан назорат ўйинида майдонга тушади. Хориждаги йиғинларда ҳам бир қатор термалар билан ўртоқлик учрашувларида қатнашишади. Мураббий ҳар бир футболчини кўздан қочирмасликга ва назорат қилиб боришга эътибор қаратди, ҳар битта футболчи мутахассис кузатуви остида бўлди. Бу пайтга келиб бир қатор футболчилар Миржалол Қосимов бошчилигидаги миллий терма жамоага чақирила бошланган, Ислом Тўхтахўжаев, Шерзод Каримовларга бир нечта ўйинларда ўзларини кўрсатиш учун имконият берилганди. Айниқса, Тўхтахўжаев ЖЧ-2010 саралашида кўп ўйинларни дастлабки дақиқалардан бошлаб ўтказганлиги тажрибасини ошириб боришга катта ёрдам берди. Ёшлар терма жамоасидаги футболчиларнинг аксарияти ўз клубларида етарлича ўйин амалиётга эга бўлиб келаётганлиги мундиал олдидан бироз бўлсада фойда бериши тайин эди. Футболчиларимиз кучли ва даражаси юқори термалар олдида ўзларини йўқотиб қўйишмаганди.



Масалан, келинг биринчи турни олайлик, Гана ёшларига қарши майдонга чиққан ўзбекистонлик футболчилар рақиб билан деярли тенгма-тенг кураш олиб борганди. Ганаликлар биринчи бўлимда ўйин тизгинини ушлаб турганига қарамай термамизнинг тартибли ҳимоясини ёриб ўтишга қийналганди. Иккинчи бўлим бошида яъни 47-дақиқада сардор ва етакчимиз Шерзод Каримов ҳисобни очгач ғалабага бўлган ишонч орта бошлади. Бироқ, эрта хотиржамликка берилган вакилларимиз баҳснинг охирги дақиқаларига бориб жисмоний томонлама толиқиб қолишганди. Буни мураббий Аҳмад Убайдуллаев қуйидагича изоҳлаганди: “Жаҳон чемпионатида захирамиз торлиги панд берган, яна жисмоний жиҳатдан чарчаб қолганмиз. Ўшанда биргина кичик ёшдаги Сардор Мирзаевни таркибга қўшиб олгандим. Турнирдан олдин кўп футболчиларим жароҳат олганди. Гана билан ўйинда гол урганимиздан кейин боллар руҳан хотиржамликка берилишди”. 60-дақиқада Осеи Рансфорд мувозанатни тиклагач, орадан ўн беш дақиқа ўтиб мусобақа тўпурари Доменик Адиях ғалаба тўпини киритади. Ўша чемпионатдан сўнг мазкур футболчига Италиянинг “Милан” клуби жиддий таклиф билан чиқиб ўз сафига қўшиб олганди. Лекин, Адиях катта жамоада ўзини кўрсата олмади. Бироқ, Андре Айю Европанинг бир қатор номдор жамоаларида тўп тепди. Биздан эса ўша пайт биргина Даврон Мирзаев легионер мақомига эга эди. Жуда ёшлигидан “Рубин”га бериб юборилган футболчи айтарли ўйин амалиётига эга бўлмасди. Эшитишимизга қараганда бундай имконият Шерзод Каримовда ҳам бўлган экан.



Биринчи турда ғалабани қўлдан чиқарган вакилларимиз иккинчи турда янада жиддий рақиб Уругвай билан ўйнашади. Лотин Америкаси футболчилари ҳар томонлама биздан устун эди ва бу ҳисобда ҳам ўз исботини топди, 0:3. Кейинги йилларда ҳам улар билан турли ёш тоифаларида тўқнаш келдик. 2011 Мексикадаги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида, 2013 йил Туркиядаги ёшлар ўртасидаги мундиалда йўлларимиз кесишди.

Гуруҳдаги сўнги беллашувга келиб бизда ҳам, Англияда ҳам кейинги босқичга чиқиш имкони қолмаганди. Ингилислар ҳам худди биз каби аввалги икки ўйинда мағлубият қабул қилиб олганди. Шу сабабданми ёки бошқамиз ҳар ҳолда футболчилар босимсиз ҳаракат қилишади. қарангки, бу ўйинда ҳам ҳисобни бизнинг футболчилар очишади. 77-дақиқада Иван Нагаев Крис Смоллингдан ўтиб рақиб дарвозасини ишғол қилганди. Ўша ўйинда ҳамюртларимиз дарҳақиқат жуда мазмунли ва чиройли ўйин намойиш қилишганди. Шу боис орадан маълум вақт ўтгач Англия футболи мутасаддилари ўртоқлик учрашуви ўтказиш таклифи билан чиқишди, баҳс Лондонда ўтказилганди.



Миср. U-20 Жаҳон чемпионати – 2009. Гуруҳ босқичи.
1-тур
Гана – Ўзбекистон – 2:1
Голлар:
Осеи Рансфорд 60, Доменик Адиях 74 – Шерзод Каримов, 47

2-тур
Уругвай – Ўзбекистон – 3:0
Голлар:
Лодеиро 28, Урреватичая 62, Гарсия 83

3-тур
Ўзбекистон – Англия – 1:1
Голлар
: Иван Нагаев 77 – Нимелий Тчумени 88.




Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Логотипимиз туширилган расмлар муаллифи Ҳасан Пирмуҳаммедов. Сайтимиз ўқувчилари номидан у кишига миннатдорчилик билдирамиз.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика