UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  0 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   0 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  2 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  11 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  14 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  6 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  1

Англия. "Манчестер Юнайтед" кетма-кет тўртинчи ўйинда ҳам йирик ҳисобда ғалабага эришди Янгиликлар

Англия. "Манчестер Юнайтед" кетма-кет тўртинчи ўйинда ҳам йирик ҳисобда ғалабага эришди

АПЛнинг 34-тури доирасидаги "Астон Вилла" - "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Астон Вилла" - "Манчестер Юнайтед" 0:3

Голлар: 0:1 – 27, пенальти Бруну Фернандеш, 0:2 – 45 Гринвуд, 0:3 – 58 Погба.

Астон Вилла – Рейна, Мингз, Хоз, Конса, Тэйлор, Дуглас Луис (Васильев, 84), Трезеге, Эль-Гази (Хурихэйн, 58), Макгинн (Накамба, 59), Грилиш, Саматта (Дэвис, 59).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Шоу, Магуайр, Уан-Биссака (Уильямс, 66), Матич (МакТоминай, 66), Погба, Бруну Фернандеш (Фред, 71), Марсьяль (Игало, 79), Гринвуд (Жеймс, 79), Рэшфорд.

Огоҳлантириш: Уан-Биссака (40), Матич (45), Конса (52), Накамба (81), Фред (87).

Астон Вилла

Премьер-лига . 34-тур

10/07/2020, 01:15

3
:
0
Тугади

Манчестер Юнайтед

Бруну Фернандеш - 27', Мэйсон Гринвуд - 45', Поль Погба - 58'

Стадион: Villa Park, 0 томошабин

Бош ҳакам: Jonathan Moss

45'
90'
52'  Эзри Конса
58'  Анвар Эль-Гази (Конор Хурихэйн)
59'  Джон Макгинн (Марвелус Накамба)
59'  Мбвана Саматта (Кинан Дэвис)
81'  Марвелус Накамба
84'  Дуглас Луис (Индиана Васильев)
27'  Бруну Фернандеш
40'  Аарон Уан-Биссака
45'  Неманья Матич
45'  Мэйсон Гринвуд
45'  Антони Марсьяль
58'  Поль Погба
58'  Бруну Фернандеш
66'  Неманья Матич (Скотт Мактоминей)
66'  Аарон Уан-Биссака (Брэндон Уильямс)
71'  Бруну Фернандеш (Фред)
79'  Антони Марсьяль (Одион Игало)
79'  Мэйсон Гринвуд (Дэниел Джеймс)
87'  Фред

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!!! Погба-Фернандеш жуфтлигидан супер ўйин, манкунианликларнинг кетма-кет тўртинчи ўйинда ҳам йирик ҳисобда ғалабага эришган учрашувини сиз билан Миржалол Норматов кузатиб борди. Ажойиб ўйин учун Сульшер шогирдларига раҳмат айтамиз.

90+2. ЗАРБАААААА!!! Погба ажойиб тарзда бир рақибидан ўтиб кетди ва катта масофани босиб ўтиб, Рэшфорд томон чиройли пас бериб, рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Ҳужумчининг зарбасини Рейна қайтарди!  

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. Рэшфорднинг бурчакдан оширган тўпини мезбонлар қайтариб юборишди.

87. Фред сариқ карточка олди. Умуман олганда қора ишларни қилишда МЮнинг энг яхши футболчиси ҳисобланади у.

83. Бурчакдан оширилган тўпни Де Хеа бақириб, баланд сакраб ушлаб олди.

82. Рэшфорднинг кучли зарбаси трибуна томон учиб кетди.

81. Жеймс рақиб жарима майдончаси ёнида йиқитилди. МЮда ажойиб имконият. Рэшфорд, Погба, Фред тўп ёнида.

80. Ҳозиргина захирадан тушган Жеймс илк зарбасини беришга улгурди. Бироқ зарба ноаниқ. Марсьяль эса ҳали ҳам хафа.

79. Бугун гол ура олмаган Марсьяль захирага олинди. У ўзидан хафа бўлиши керак.

77. Адашмасам, Жозе Моуриньо келган илк мавсумида МЮ АПЛнинг дастлабки 3 турида бир хил 4:0 ҳисобида ғалабага эришганди. Кейинчалик "Лестер" 2:0 ҳисобида мағлуб этилганди. Навбатдаги турда "Уотфорд"га ютқазганидан кейин МЮнинг иши ортга кетганди. (Барибир статистикаларни кутамиз)

75. Рэшфорд қандай техникага эга эканлигини кўрсатди. Чиройли финтларни кўрдик. Бу паллада Жеймс ва Игало ўйинга тушишга тайёрланмоқда.

73. Дарвоқе, илк даврада МЮ ўз майдонида "Астон Вилла"ни мағлуб эта олмаган, 2:2. Ўзига ҳос "реванш" олинмоқда)

70. Гол+пас муаллифи Фернандеш ўз ўрнини Фредга бўшатди. Катта эҳтимол Погба Брунунинг ўрнида, унинг ортида Скотт ва Фред ўйнайди.

69. МЮнинг ўйинида баланс. Жамоа тўпни рақибга топширди. Лекин вазият яратишга берилмаяпти.

67. Сульшер икки нафар сариқ карточка олган футболчиларни захирага олди. Норвегияликдан ақлли юриш.

66. Грилишнинг зарбаси ноаниқ кетди.

63. Консанинг тўп оширишидан кейин Трезеге боши билан тўпни дарвоза ёнига узатганди. Де Хеа тўпни ушлаб олди. 

61. ЗАРБАААААААА!!! Брунунинг чиройли пасидан кейин Марсьяль яқин масофадан кучли зарба йўллади. Тўп устун ва тўсинга тегиб, майдондан ташқарига чиқиб кетди.

60. Биласизми, манкунианликлар кетма-кет тўртинчи учрашувида йирик ҳисобда ғалабага эришиши мумкин. Статистикаларни кутамиз.

58. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!! ПОГБААААААААА!!! ЧИРОЙЛИ ГОЛ!! Почин очилди. Брунудан ассист.

57. Рэшфорд гол урганди. Аммо бу вазиятда Погба оффсайдда қолиб кетгани сабабли оффсайд белгиланди.

56. Погба уч рақибини қуршовидан шунақанги осонлик билан чиқиб кетдики, бекорга топ-футболчи эканлигини кўрсатди.

54. "Астон Вилла" учрашувда илк марта аниқ зарба йўллади. МакГиннинг зарбасини Де Хеа ушлаб олишда қийналмади. Испаниялик киперда илк сейв.

49. ЗАРБААААААА!! Ван-Биссака МЮдаги илк голини уришга яқин келганди. Рэшфорднинг идеал тўп узатишидан кейин Биссака яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади.

48. МЮ иккинчи бўлимда ҳам 4-2-3-1 тактик схемасида ўйнамоқда. Бу тезкор қарши ҳужумлар ва мукаммал ҳимоя учун энг идеал тактика менимча. Жамоа Моуриньо кетганидан буён схемани ўзгартирмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Қадрли дўстлар, Бирмингемга қайтамиз. Футболчилар майдонга тушиб келишди.

Биринчи бўлим якунланди. Ташаббус ва назорат, умуман олганда ҳамма нарса МЮ томонида. "Вилла"га имконият ҳам берилмаяпти ва тезликни ҳам оширмаяпти. Чиройли ўйин.

45+4. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!! ГРИНВУУУУУУДДДДД!!! Тезкор қарши ҳужумдан кейин Мэйсон "пушка" зарбаси билан чиройли гол урди!!

45+2. МЮ тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Лекин Марсьялга узатилган сўнгги пасни Рейна ушлаб олди.

Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

45. ЗАРБАААААААА!! Шоунинг қанотдан узатган тўпига Фернандеш боши билан зарба йўллади... Ухххх.. Ажойиб вазият кўкка совурилди.

41. "Вилла" стандарт вазиятга эга бўлди. Лекин ундан оширилган тўпга ҳеч ким зарба бера олмади.

38. Рэшфорд тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетиб, рақиб жарима майдончасида йиқилиб тушди. Лекин бош ҳакам бу сафар пенальти бермади.

37. ЗАРБААААААА!! Гринвуднинг зарбасини бу сафар Рейна қийинчилик билан қайтарди!

35. ЗАРБААААА!!! Марсьялнинг зарбасини Рейна ушлаб олди.

33. МЮ хотиржам 3 очкони олиб кетишни мақсад қилган. Сўнгги бир неча ўйинлар давомида Сульшер ротацияга қўл урмаяпти. Бу эса бугун манкунианликларнинг сокин темпда ўйнашини кўрсатмоқда.

30. МЮ бурчак зарбасига эга бўлди. 

27. ПЕНАЛЬТИ белгиланди ва Фернандеш ўзи ишлаган пенальтидан унумли фойдаланди!!!

26. ПЕНАЛЬТИИИИИИИИ!! ВАР вазиятга аралашди. Хўш...

25.ЗАРБААААААААА!!! Погбанинг хатосидан кейин Трезеге қулай нуқтадан зарба йўллади. Бироқ ноаниқ. Де Хеа вазиятни "ўқиб" турганди.

21. МЮ ҳозирча сокин ва хотиржам ўйнамоқда. Ҳужумларда ҳам босим қилинмаяпти.

19. Хавфли зарба! Консанинг қанотдан узатган тўпига Грилиш кучли ва ноаниқ зарба йўллади. Ван-Биссака футболчисини унутиб қолдирди.

18. Саматтанинг тўп узатишидан кейин Мингз боши билан зарба йўллади. Тўп ван-Биссакага тегиб, бурчакка чиқиб кетди. Ундан узатилган тўпни Де Хеа мушти билан уриб юборди.

14. Погба зўр ўйнаяпти. Марказда унинг ҳукмронлигини кўряпмиз, Бруну эса ҳужумга ёрдам бермоқда. 

13. МЮ 2 дақиқа мобайнида кескин босим уюштирди. Аммо Погбанинг паси рикошетлар сабаб Марсьяльга етиб бормади.

10. Йўқ, вазият хавфли бўлиб чиқмади. Дуглас Луиснинг зарбаси жонли девордаги Рэшфордга тегиб, майдонни тарк этди.

9. УХХХХ!!! Фернандеш жарима майдончаси ёнида қоидани бузди. "Вилла" учун қулай жарима зарбаси бўлиши мумкин.

8. "Астон Вилла" бурчак зарбасига эга бўлди.

6. Бугунги ғалаба манкунианликларга турнир жадвалида "Лестер" билан орадаги фарқни 1 очкогача қисқаришига ёрдам беради.

4. Анвар Эл-Газининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

3. МЮдан илк ҳужум. Гринвуднинг паси Марсьяль томон етиб бормади.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, футболчилар тиззада ўтиришмоқда.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Таркиблар таништирилмоқда.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика