UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  15 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   13 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0

Андрей Шипилов: Қайд этилган натижа адолатли бўлди Янгиликлар

Андрей Шипилов: Қайд этилган натижа адолатли бўлди

“Андижон” – “Металлург” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Шипилов ўйин тўғрисида қуйидагича фикр билдирди:

- Бугунги баҳсга ҳам амалий, ҳам назарий машғулотларда жиддий ҳозирлик кўрган эдик. Ушбу мавсум иккинчи марта янги бош мураббий бошчилигида илк бор майдонга тушаётган жамоага қарши ўйин ўтказдик. Янги мураббий билан ўзгача руҳда ўйин кўрсатилса-да, биз ҳам ўйинга жиддий ҳозирлик олиб боришга уриндик. Рақибнинг кучли ва кучсиз жиҳатларини яхши ўрганишга уриндик. Кераксиз вазиятда хато қилиб гол ўтказиб юбордик. 

Иккинчи бўлимда алмаштиришлар орқали ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Якунда гол киритишга ҳам муваффақ бўлдик. Таъкидлашим лозим, биз гол урган бўлсак-да, ўйиннинг сўнгги дақиқаларига қадар яна ҳужум қилишга ва вақтни чўзмасликка ҳаракат қилдик. Киритган голимиздан кейин ҳам бизда бир нечта яхши имконият юзага келди. Қайд этилган натижа адолатли бўлди, деб ҳисоблайман, - деди мутахассис.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика