UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  0 20:30U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  68 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  9 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  14 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4

Андрей Шипилов: "Мен қорбобо эмасман" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Мен қорбобо эмасман"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи давра якунига ҳам етиб келдик. Ҳар бир тур учрашувлари қийин ўтаяпти. Мен йигитларга ҳам айтдим, очколарни биринчи даврада бой бериб бўлдик. Энди буёғига бўшашишга ҳаққимиз йўқ. Хомийлар кўмаги бўйича муаммо йўқ, улар жуда тартибли инсонлар. Муаммо ўзимизда бўляпти, баъзида омад етишмаяпти, айрим ўйинларда эса вазиятларни якунлашда камчиликлар кўзга ташланаяпти. Хатоларимиз кўп, мусобақа жадвалида қуйи ўринда юрганимизнинг ҳам сабаби шу. Бугунги ўйин ҳам бизнинг ҳозирги даражамизни кўрсатиб берди. Ўйин футбол ўйнаш учун қулай вақтда бошланди. Майдон холати ҳам талабга тўлақонли жавоб беради. Ташкилотчиларга раҳмат. Мен шунча йиллик фаолиятим давомида Яйпанга илк бора келдим. Фарғонадан Бағдод, Риштон, Марғилон ва Қўқонда бўлганман.

Тошкентда ва Бекободда ишлаганман. Мана куни келиб Самарқандда ишлаяпман. Бу ерда жуда яхши инсонлар иш олиб боради. Мен клубда спорт директори лавозимида ишлаб келаётгандим. Раҳбарият таклиф билан чиқиб бош мураббийликни ишониб топширишди. Муаммолар кўп. Мен қорбобо эмасман. Бирданига натижаларни ижобий томонга ўзгартириб қўя олмайман. Олдимизда вақт бор, хато ва камчиликларни таҳлил қиламиз", -дейди Андрей Шипилов.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика