UZ

Сўнгги янгиликлар

13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  2 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  3 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  6 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  4 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  12 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  34 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  3 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15

Андрей Шипилов: "Мен қорбобо эмасман" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Мен қорбобо эмасман"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи давра якунига ҳам етиб келдик. Ҳар бир тур учрашувлари қийин ўтаяпти. Мен йигитларга ҳам айтдим, очколарни биринчи даврада бой бериб бўлдик. Энди буёғига бўшашишга ҳаққимиз йўқ. Хомийлар кўмаги бўйича муаммо йўқ, улар жуда тартибли инсонлар. Муаммо ўзимизда бўляпти, баъзида омад етишмаяпти, айрим ўйинларда эса вазиятларни якунлашда камчиликлар кўзга ташланаяпти. Хатоларимиз кўп, мусобақа жадвалида қуйи ўринда юрганимизнинг ҳам сабаби шу. Бугунги ўйин ҳам бизнинг ҳозирги даражамизни кўрсатиб берди. Ўйин футбол ўйнаш учун қулай вақтда бошланди. Майдон холати ҳам талабга тўлақонли жавоб беради. Ташкилотчиларга раҳмат. Мен шунча йиллик фаолиятим давомида Яйпанга илк бора келдим. Фарғонадан Бағдод, Риштон, Марғилон ва Қўқонда бўлганман.

Тошкентда ва Бекободда ишлаганман. Мана куни келиб Самарқандда ишлаяпман. Бу ерда жуда яхши инсонлар иш олиб боради. Мен клубда спорт директори лавозимида ишлаб келаётгандим. Раҳбарият таклиф билан чиқиб бош мураббийликни ишониб топширишди. Муаммолар кўп. Мен қорбобо эмасман. Бирданига натижаларни ижобий томонга ўзгартириб қўя олмайман. Олдимизда вақт бор, хато ва камчиликларни таҳлил қиламиз", -дейди Андрей Шипилов.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика