UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  4 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  4 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  21 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  38 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1

Андрей Шипилов: "Ҳакамлар нимага бундай қилишди ва бунга ким жавоб беради?" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Ҳакамлар нимага бундай қилишди ва бунга ким жавоб беради?"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Металлург" - "Локомотив" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.




Ўйин ҳақида

"Локомотив" билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Чунки бугун қийин ўйин бўлишини кутгандик. "Локо" ҳар доим кучли бўлган ва шундай бўлиб қолади.

"Локомотив"да 38-дақиқада қулай вазият юзага келди ва бундан фойдалана олди.

Негадир, ҳужумчиларимиз кўп вазиятларда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетишяпти. Иккинчи бўлимда ўз ўйинимизни кўрсата олдик ва голлар урдик, бироқ яна кераксиз голни ўтказиб юбордик.

Нега 4 дақиқа қўшилганини тушунмадим, жуда кўп тўхталишлар бўлди, шунча ўзгаришлар бўлди. Ўйнагани беришлари керак эди. Ҳакамлар нимага бундай қилишди ва бунга ким жавоб беради?

Менимча, дуранг адолатли натижа бўлди ва футболчиларимизга эътироз йўқ.

"Локомотив"нинг ўйин услуби ўзгарганми? Нима деб ўйлайсиз?

Темур Кападзе келганидан сўнг барчаси ўз жойига тушди.

Нега Камолиддин Тожиев майдонга тушмади?

Чунки унда 4 та сариқ карточка бор эди, шу сабабли ўйинни ўтказиб юборди. Агар дисквалификация бўлмаганида, майдонга тушган бўларди, менга Тожиевнинг ёши муҳим эмас, унинг ўйинига қаранг.

Ҳар 3-4 кунда битта ўйин ўтаётгани жамоанинг жисмоний ҳолатига қанчалик таъсир кўрсатяпти?

Ўйлашимча, бу фожиа эмас. Асосий муаммо – тиғиз тақвим вақтида 10 кунлаб "паузалар" кузатилиши. Бу ҳақиқий муаммо. Футболчилар машғулот қилишяптими, ўйинга тушишяптими, бошқа муаммо кузатилмайди деб ўйлайман.

Саламат Қутибоевнинг жамоадаги ўрни қандай?

У жамоа етакчиларидан бири. Саламатни анчадан бери биламан, у сифатли футболчи.

"Металлург" жамоаси кучли жамоаларга қарши ўйинда ютади ёки дуранг ўйнайди, аутсайдерларга қарши ўйнашга қийналади.

Эътибор берган бўлсангиз, "Андижон" ва "Бухоро" билан ўйинларда яхши натижа кўрсатганмиз, ўша пайтда улар аутсайдер ҳисобланишарди. Демак, биз аутсайдерлар билан ёмон ўйнаймиз деб бўлмайди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика