UZ

Сўнгги янгиликлар

20:27ЦСКА — "Ахмат". Файзуллаев асосий таркибда  0 20:25Кувайт U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:0 (матнли трансляция)  3 20:18"Манчестер Сити" — "Челси". Де Брюйне, Фоден ва Пальмер асосий таркибда  1 20:09"Кайсериспор" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  0 19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" футболчиси Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  6 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Кувайтга қарши таркиби маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1

Андрей Шипилов: "Ҳакамлар нимага бундай қилишди ва бунга ким жавоб беради?" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Ҳакамлар нимага бундай қилишди ва бунга ким жавоб беради?"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Металлург" - "Локомотив" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.




Ўйин ҳақида

"Локомотив" билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Чунки бугун қийин ўйин бўлишини кутгандик. "Локо" ҳар доим кучли бўлган ва шундай бўлиб қолади.

"Локомотив"да 38-дақиқада қулай вазият юзага келди ва бундан фойдалана олди.

Негадир, ҳужумчиларимиз кўп вазиятларда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетишяпти. Иккинчи бўлимда ўз ўйинимизни кўрсата олдик ва голлар урдик, бироқ яна кераксиз голни ўтказиб юбордик.

Нега 4 дақиқа қўшилганини тушунмадим, жуда кўп тўхталишлар бўлди, шунча ўзгаришлар бўлди. Ўйнагани беришлари керак эди. Ҳакамлар нимага бундай қилишди ва бунга ким жавоб беради?

Менимча, дуранг адолатли натижа бўлди ва футболчиларимизга эътироз йўқ.

"Локомотив"нинг ўйин услуби ўзгарганми? Нима деб ўйлайсиз?

Темур Кападзе келганидан сўнг барчаси ўз жойига тушди.

Нега Камолиддин Тожиев майдонга тушмади?

Чунки унда 4 та сариқ карточка бор эди, шу сабабли ўйинни ўтказиб юборди. Агар дисквалификация бўлмаганида, майдонга тушган бўларди, менга Тожиевнинг ёши муҳим эмас, унинг ўйинига қаранг.

Ҳар 3-4 кунда битта ўйин ўтаётгани жамоанинг жисмоний ҳолатига қанчалик таъсир кўрсатяпти?

Ўйлашимча, бу фожиа эмас. Асосий муаммо – тиғиз тақвим вақтида 10 кунлаб "паузалар" кузатилиши. Бу ҳақиқий муаммо. Футболчилар машғулот қилишяптими, ўйинга тушишяптими, бошқа муаммо кузатилмайди деб ўйлайман.

Саламат Қутибоевнинг жамоадаги ўрни қандай?

У жамоа етакчиларидан бири. Саламатни анчадан бери биламан, у сифатли футболчи.

"Металлург" жамоаси кучли жамоаларга қарши ўйинда ютади ёки дуранг ўйнайди, аутсайдерларга қарши ўйнашга қийналади.

Эътибор берган бўлсангиз, "Андижон" ва "Бухоро" билан ўйинларда яхши натижа кўрсатганмиз, ўша пайтда улар аутсайдер ҳисобланишарди. Демак, биз аутсайдерлар билан ёмон ўйнаймиз деб бўлмайди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика