UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  7 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  14 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  4 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  13 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  28 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  5 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4

Андрей Шевченко "Женоа"да. Италияда уни нималар кутмоқда? Янгиликлар

Андрей Шевченко "Женоа"да. Италияда уни нималар кутмоқда?

"Милан" мухлислари яқин-яқингача ҳам "Сан-Сиро"га мураббий сифатида Андрей Шевченко келишини интиқлик билан кутишаётган эди.

Лекин кейин вазият бироз ўзгарди. Аниқроғи, Стефано Пиоли ҳозирча зиммасидаги вазифаларнинг уддасидан чиқа олмоқда. Шунинг учун, украиналик узоқ кутишни истамай, бошқа клубга бўлса ҳам, Италияга қайтишга қарор қилди. У янги хўжайин билан юқори чўққиларга чиқишни мақсад қилган "Женоа"нинг таклифини қабул қилди.



2021 йилда А Сериядаги асосий мураббийлар алмашинуви — Андрей Шевченконинг Италияга қайтиши бўлди десак, муболаға бўлмас. Украиналик июлдан бери ишсиз эди ва мана энди "Женоа" билан шартнома имзолади. Клуб битим шартлари ҳақида расман эълон қилмади, бироқ Жанлука Ди Марцио маълумотига қараганда, украиналик мутахассис билан йилига 2 млн евро иш ҳақи бериш эвазига 2024 йилгача шартнома тузилган.

Шевченко твиттердаги саҳифасида шундай деб ёзди: "Янги саргузаштни бошлаяпмиз ва "Женоа"га шонли ўтмишини қайтарамиз".


"Женоа" эгаси тўхтовсиз тарзда мураббийларни ишдан бўшатади. Шевченко ҳам хавф остида-ми?!

Энрико Прециози 2003 йил "Женоа" хўжайини бўлди. Клуб ўшанда С1 Серияда жон сақлаш учун курашаётганди. Унинг бошчилигидаги генуяликлар 18 йил давомида Италия элитасининг муқим аъзосига айланишди. Клуб молиявий аҳволини барқарорлаштирди, еврокубокларда иштирок эта бошлади ва аста-секин гранд жамоаларга ўйинчилар етказиб беришни йўлга қўйди. Сўнгги йилларда "Женоа" арзонроқ ўйинчиларни харид қилиб, уларни ривожлантириш ва яхшироқ суммага сотишга эътиборини қаратди.



У мураббийларга нисбатан доим қатиққўл бўлган. Энрико 2017 йили шундай деганди: "Нима учун мураббийларни тез-тез ишдан бўшатаман? Бизнинг клуб у қадар катта эмас, дабдабали байрамлар учун ҳам имкониятимиз йўқ. Шунинг учун, ҳар бир мураббийга талабчанман. Барча суҳбатларда уларни огоҳлантириб, шундай дейман: Тайёр туринг, бу ердаги босим худди "Ювентус" ва "Милан"даги каби бўлади. Кўплари руҳий босимга ҳам дош беролмайди. Шу сабабли, тинчгина улар билан хайрлашиб қўя қоламан".

Прециози назорати остидаги "Женоа"да 2003 йилдан буён 24 та мураббий ишлашга улгурди. Баъзилари, масалан Давиде Баллардини, бир неча мартадан қайта ишлаб кўрди. Бироқ Шевченко кетма-кет мағлубиятдан сўнг, "ўзига хос хўжайин" уни ишдан бўшатиб юбориши мумкинлигидан ҳавотир олмаса ҳам бўлади. "Женоа" жорий йил сентябрь ойидан Америка "777 Partners" номли компаниянинг, қўполроқ қилиб айтганда, "ўйинчоғи"га айланди. У клубни сотиб олиш учун 150 млн евро сарфлади. "777 Partners" расмий сайтида шундай дейилган: "Биз — Майамида жойлашган хусусий инвестиция компаниясимиз ва эътиборимизни тортган тез ўсувчи вертикал лойиҳаларга инвестиция киритамиз ҳамда молиявий хизматларга алоҳида эътибор берамиз". "Женоа" ҳақидаги маълумотларни "портфолио"нинг ичидаги "ОАВ ва кўнгилочар лойиҳалар" бўлимидан топишингиз мумкин. "777 Partners"нинг клубда катта режалари бор: фақатгина Европадаги таъсири ва алоқаларини кучайтириш мақсадида сотиб олмаган. Ҳаммаси кутилмаганда содир бўлган. Ҳозирда янги босслар "Женоа"ни Италиянинг топ-клублари қаторида кўришни исташмоқда.

"777 Partners" компаниясининг асосчиларидан бири Жош Вандер шундай дейди: "Биз "Женоа"да амалга оширмоқчи бўлган лойиҳа ва унинг натижасида яратилган топ-клуб совринлар учун кураша оладими? Мутлақо. Биз бу ерга мағлуб бўлиш учун келганимиз йўқ. Биз ғалаба қозониш учун келдик. Келгуси бир неча йил ичида лойиҳа ёрдамида ўз мақсадларимизга эришишга кафолат бера оламиз ва албатта, бундан умид қиламиз. "Аталанта" уддасидан чиққан вазифалардан ҳайратдамиз, ажойиб лойиҳа. Улар нафақат клубда, балки майдонда ҳам яхши ишлай олишди.

Бирор бир мусобақада ғалаба қозонишни истайман, бу йил бўлмаса, келаси йил. Ишонтириб айта оламанки, маблағимиз етарли. Аммо уни режалаштирмай ишлатиб ташламоқчи эмасмиз. Биз билан ишлаётган мураббий ва келгусида жамоамизда фаолият юритиши мумкин бўлган мураббийлар бир нарсани билишларини истардим: трансферлар бўйича ҳам ва ҳар қандай бошқа муаммолар бўйича ҳам ёрдам берамиз".


Нега айнан Шевченко?

"Женоа"да 2та номзод бор эди. Биринчиси, "Calciomercato" маълумотига кўра, Андреа Пирло. Уни клуб ишларидан узоқлашиб улгурмаган Прециози жамоага олиб келмоқчи бўлган. Иккинчиси, ҳали амалдаги раҳбарият вакиллари таклиф қилишни истаган Шевченко. Клуб мутахассис билан Лондонда учрашди. 5 ноябрь куни "Эмполи"га қарши баҳсдан сўнг, дарҳол музокара ўтказилди ва келишувга эришилди. Шевченко ва АПЛнинг баъзи клублари ўртасидаги алоқа яхшилигига қарамай, масала осон ҳал бўлди,

"Милан" афсонаси 2016 йилдан бери мураббийлик соҳасида фаолият юритади. "Женоа" унинг мураббий сифатидаги иккинчи иш жойи. Шевченко ўтган 5 йил ичида фақат Украина термаси билан ишлади. Кейин эса дарҳол Италияга қайтди. Нега бундай бўлди? Эҳтимол, бунинг асосий сабаби — Шевченконинг имижидир. Уни нафақат Миланда, балки мамлакатнинг бошқа нуқталаридагилар ҳам севиб, ҳурмат қилишади. Украина термаси билан муваффақият қозониши келгусида иш топиши учун яхшигина пойдевор бўлиб хизмат қилади.



Имидж масаласи ҳақида Италиянинг ўзида ҳам эслаб улгуришди. "La Gazzetta dello Sport" нашри муаллифи Филиппо Гримальди ёзишича: "Жош Вандер ва унинг шерикларининг ғояси мазмуни шундаки, уларга халқаро миқёсда таниқли шаҳс керак эдики, у клуб юзига айланиши, эътибор тортиши зарур эди. Бу уларни мамлакат ташқарисида ҳам машҳур қилади".


Шевченко қандай мураббий?

У ҳақида ўзининг иқтибослари билан айтишга қарор қилдик:

"Менга тартиб-интизом ёқади. Тўғри, кимдир кеч қолиши мумкин. Гап нимадалигини тушуниш зарур, ўша одам мажбур бўлдими ёки бу ишни ўзи учун у қадар муҳим санамадими? Ўтган 4-5 йил давомида асосийси — мен тартиб бўйича жиддий талаблар қўяман. Ва футболчилар ўзим ўша талабларга қандай риоя қилаётганимни кўришади. Ўша 4-5 йиллик фаолиятимда мен бирор марта машғулотга кеч қолмадим ва доим биринчи бўлиб келдим. Менимча, футболчилар буни муносиб баҳолашади".

"Биз мухлислар биринчи навбатда футболчилар майдонда борини бераётгани, астойдил меҳнат қилиб, жамоавий ўйинда ижобий ўзгариш бўлишини исташларини яхши биламиз. Уларга панд бермасликка ҳаракат қиламиз. Барибир мухлислар Украина футболи тушиб қолган вазиятни тўғри тушунишади деб умид қиламан. Мен ўйинчиларимга доим бир гапни айтаман: "Ўйин қандай якунланишидан қатъи назар, сиз ҳар доим тоза виждон билан, қўлингиздан келганини қилганингизга ўзингиз ишонган ҳолда майдонни тарк этишингиз шарт, шунда мухлис сизни тушунади ҳамда кейинги ўйинда ҳам стадионга қайтиб келади".



"Агар бир авлодни тушунмоқчи бўлсанг, улар билан мулоқотни йўлга қўй, кўпроқ суҳбатлаш. Умумий қизиқишларни топишга уриниб кўр. Мен доим шу ишни бажаришга ҳаракат қиламан. Менга улар билан чиндан қизиқ бўлади. Уларни тушунишга уринаман ва менимча, буни яхши уддалай оламан".

"Ўйин натижа орқали шаклланади. Мен қўйилган вазифани максимал даражада бажаришга ҳаракат қиламан. Мабодо, буни уддалай олмасам, нега бундай бўлганини англашим муҳим. Менга бу жараён ёқади. Албатта, олдинда бизни кутаётган барча ўйинда ғалаба қозониш истаги — бу ажойиб туйғу".


Эслатиб ўтамиз, Тошкент вақти билан тунги 00:45да "Женоа" - "Рома" учрашувига старт берилади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика