UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  16 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:30Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  2 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  36 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  12 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19

Андрей Мишченко: "Миржалол Қосимов билан эркакча хайрлашдик. "Нефтчи"нинг ўрни пастда эмаслигини кўрсатишимиз керак" Янгиликлар

Андрей Мишченко: "Миржалол Қосимов билан эркакча хайрлашдик. "Нефтчи"нинг ўрни пастда эмаслигини кўрсатишимиз керак"

Айни пайтда "Нефтчи" жамоасининг мудофаа чизиғида Алексей Ларин ва Андрей Мишченко жуфтлиги ҳаракат қилмоқда.

 Биринчи даврада АГМК шарафини ҳимоя қилган Мишченко ёзги трансферлар ойнаси вақтида фарғоналиклар таркибига келиб қўшилди. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров "Пахтакор"га қарши кечган ўйиндан сўнг унинг фикрлари билан қизиқди. 


- Андрей АГМКдан "Нефтчи"га ўтиш қарори қандай юзага келди? 

- Ҳар бир футболчи сингари мен ҳам ўйнашни истайман. АГМКда имкониятларимни тўлиқ кўрсатишим учун ўйин амалиёти етишмади. Бу паллада менга Виталий Григорьевичдан қўнғироқ бўлди. Биласиз ушбу мутахассис билан "Истиқлол"да бирга фаолият юритганмиз. Ўзаро суҳбатдан сўнг "Нефтчи"га ўтишим ҳақида келишиб олдик. Вазиятни тўғри тушуниб қўйиб юборгани учун АГМК клубига миннатдорчилик билдираман. Айниқса Миржалол Қўшоқович билан гаплашиб бир қарорга келдим. Якунда иккимиз эркакларча қўл бериб хайрлашдик. 

- АГМКда қолиб совринли ўринлар учун курашишингиз мумкин эди. "Нефтчи"да эса мақсадлар бошқача. Таваккал қарор қабул қилдим, деб ўйлайсизми?

- Мен учун энг муҳими ўйин амалиётига эга бўлиш. "Нефтчи"нинг ўрни пастда эмаслигини ҳали кўрсатишимиз керак. 

- Биринчи даврада Суперлигада дебют қилдингиз. Янги чемпионатда янгича хулосалар бўлиши табиий..

- Майдонга чиқиб ўз ишимни қиламан. Баҳолаш ёки хулоса қилиш менинг ваколатимга кирмайди. Фақат футбол ва ғалаба ҳақида ўйлашим зарур. 

- Стартдаги икки ўйин "Нефтчи"нинг кучига баҳо бериш учун етарлими?

- Иккита ўйинда бир киши кам ўйнадик. Бу ўз-ўзидан ўйин режасига таъсир қилади. 

- Демак қониқадиган жиҳат кўзга ташланмади...

- Натижа келиши учун ҳали кўп ишлашимиз керак. Ўйинимизга яна қўша оламиз. Бу қўлимиздан келади, дея оламан. 

- "Пахтакор" билан ўйинда пенальти амалга оширилганда ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин эди...

- Ютқазганимиздан кейин яна нима дейиш мумкин. 45-дақиқада пенальтидан гол ура олмадик. Учрашувнинг қолган қисми қандай давом этгани тушунарсиз. "Пахтакор" тажрибали жамоа. Улар хотиржам тарзда баҳсга якун ясашди. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика