UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  0 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  1 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  0 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:20А Серия. "Кальяри" "Ювентус" дарвозасига ҳозирча иккита гол урди (онлайн ҳисоб)  31 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  0 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0

Андрей Микляев: "Ўйин бобида рақибдан устун эдик" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Ўйин бобида рақибдан устун эдик"

"Бухоро"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Ўйин осон ўтмади. Учрашувни яхши бошладик, учта гол уриб олдик. Кўринишидан биз ўйинни шундай тугатишимиз ҳам мумкин эди, лекин ўзимизга муаммо орттирдик. Биринчи бўлим якунида кўрсатилган қизил карточкадан кейин иккинчи таймда бир неча ўзгаришлар қилган ҳолда ўйинни қайта қуришга ҳаракат қилдик. Шу сабабдан иккинчи таймда ҳимояда ўйнашга тўғри келди, вазиятлар яратишда бироз қийналдик. Футболчилар танаффусда берилган кўрсатмаларни бажаришди. Уч очко олганимиздан хурсандман. Биз бунга ўйин бобида ҳам лойиқ эдик.



- Темурхўжа Абдухолиқов бош ҳакамга кўп бора эътироз билдирди. Унинг характери бироз ўзгаргандек.
- Билмадим. Бу ўйиннинг босимига, ҳиссиётларнинг жиловланмаслигига ҳам боғлиқ. Ўйин давомида унга ҳам бу борада кўп гапирмаслиги кераклигини таъкидлаб турдик. Ҳиссиёт ҳаммада бор. Масалан, сариқ карточка берилган вазиятда рақиблар футболчиси Эргаш Исмоилов билан боғлиқ вазиятни ҳам мисол қилиб келтирса бўлади. Барчаси тушунарсиз. Ўйинда бундай вазиятлар бўлиб туради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика