UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  0 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1

Андрей Микляев: "Локомотив" олдига кубокни қўлга киритиш вазифаси қўйилган" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Локомотив" олдига кубокни қўлга киритиш вазифаси қўйилган"

Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Андрей Микляев ўз фикрларини билдирди.




"Ўйин жуда қийин бўлди. Сўнгги йилларда "Қўқон-1912" ўз майдонида жуда ҳам яхши ўйнаб келмоқда. Ғалаба қозонганимиздан хурсанмиз. Кўрсатмани тўлиқ бажардик ва рақибга муносиб қаршилик кўрсатдик. Гол урдик ва яхши ҳимояландик. Деярли тенг курашда омад биз томонда бўлди деб ўйлайман", - дейди Микляев.

- Кападзе келганидан кейин жамоада ўзгариш кузатилди. Бунга нима сабаб бўлди?
- Албатта, ўзгаришлар бўлди. Кападзе ёш, ғайратли мураббий. У йигитларга, йигитлар унга ишонади. Бизда ажойиб коллектив шаклланди. Футболчилар футбол ўйнашни хоҳлашмоқда ва машғулотда бор кучлари билан ишлашмоқда.

- "Локомотив" олдига кубок орқали ОЧЛга чиқиш вазифаси қўйилганми?
- Албатта. Лекин бир нарсани унутманг, жамоамиш энди шаклланмоқда, таркибимизда ёшлар жуда кўп. Табиийки кубокда ўйнайдиган барча клублар сингари кубокни қўлга киритишга интиламиз. Олдимизга шундай вазифа қўйилган.


Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика