UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар бошланмоқда  0 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  0 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  8 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  4 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  1 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  5 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  9

Андрей Микляев: "Ижобий натижалар Кападзенинг келиши билан боғлиқ" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Ижобий натижалар Кападзенинг келиши билан боғлиқ"

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Андрей Микляев ўз фикрларини билдирди.




"Жуда муҳим 3 очкони қўлга киритдик. Жамоа ўзига келмоқда, бу Тимур Кападзенинг келиши билан ҳам боғлиқ. Бизда авлодлар алмашинуви содир бўлмоқда. Бугун ўйин бўйича ҳам, натижа бўйича ҳам рақибдан устун келдик. Йигитларга раҳмат айтаман, улар барча кўрсатмани тўлиқ бажаришди. Жадвалда бироз юқорига кўтарилдик, имкон қадар кўпроқ очко олишда давом этмоқчимиз", - дейди Андрей Микляев.

- Жамоа бутун 90 дақиқа давомида прессинг қилди. Ҳатто ҳужумчилар ҳам. Футболчилар чарчаб қолишидан қўрқмадингизми?

- Балки сизга шундай туюлгандир, 90 дақиқа давомида прессинг қилиш қийин. Бугун 6 нафар футболчимиз майдонга туша олмади, жароҳат, дисквалификация туфайли. Кападзе майдон четида йигитларни олдинга бошлади ва рақиб майдонида прессинг қилишга уриндик.

- "Локомотив"нинг молиявий ҳолати яхшиландими?

- Бизда доим молиявий ҳолат бир маъромда бўлган. Пандемия даврида албатта шаҳар бўйлаб юриш қийин бўлди, аммо молиявий муаммо бўлмаганди.



- Дилшод Комилов ўйинига қандай баҳо берасиз?

- У ёш футболчи, ёшлар жамоасида ўзини кўрсатди. Зотеев ва Ҳошимов кетгач жой бўшади ва ёшларни асосий таркибга жалб қилаяпмиз. Биз янги футболчилар сотиб олмадик ҳамда ёшларга эътибор қаратдик. Бугун нафақат Комилов, балки бутун жамоа яхши ўйнади.

- Раҳбарият янги мураббийлар штабига аниқ мақсад қўйганми?

- Биз ҳозирча иккита ўйинда ғалаба қозондик. Жамоа кетма-кет мағлубиятга учраётганди, шу боис ҳозир аниқ вазифа йўқ. Кападзе "Локомотив" собиқ аъзоси у ҳам, мен ҳам клуб тақдирига бефарқ эмасман. Бугун ажойиб ўйин бўлди деб ўйлайман.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика