UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:1 (онлайн натижа)  10 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  2 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  5 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   8 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  11 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Андрей Канчельскис: "Навбаҳор" қолган 7та ўйинда 21 очко олмоқчи" Янгиликлар

Андрей Канчельскис: "Навбаҳор" қолган 7та ўйинда 21 очко олмоқчи"

Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Андрей Канчельскис ўз фикрларини билдирди.

"Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман, менимча чемпионлик билан ҳам табрикласак бўлаверади. Албатта бугун улар ғалаба қозонишларини хоҳламагандик. Аммо аламли мағлубиятга учрадик. Биринчи даврада Тошкентда ўйнаган таркибдан 5 нафари бугун ўйнай олмади, бир футболчини алмаштирса бўлади, аммо 5 нафар бу жуда кўп. Шунга қарамай йигитларга раҳмат айтаман, улар майдонда борларини беришди. "Пахтакор"дек захира ўриндиғи бизда йўқ.

Биз тушиб қолган вазиятдан чиқиб кетиш учун ҳаракат қиламиз. Бугунги кунда таркибимиздаги бир қатор футболчилар ҳам жисмонан ҳам, руҳан тайёр эмаслар.

Обид Жўрабоевда жароҳат, Аббос Ғуломов узоқ муддатга сафдан чиққан, Азим Аҳмедовда ҳам кичик жароҳат бор эди. Мухлислар бугун "замена, замена" деб бақиришди, аммо кимни майдонга туширишим керак эди?



"Навбаҳор"дан кетганимдан кейин кўплаб таклифлар бўлди, улар қаторида Ўзбекистондан ҳам таклиф бор эди. Вилоят ҳокими "Навбаҳор" учун қайғуради. Эски гиналарни унутиш ва ишлаш керак.

Йил сўнггида "Навбаҳор"нинг кўплаб футболчилари билан хайрлашамиз. Олдинги мураббийнинг ўз қарашлари бор, менинг ўз қарашларим бор.

Олдинда 7та ўйин бор, йигитлар билан гаплашиб олдик ва ўз олдимизга бу ўйинларда жами 21 очко олишни мақсад қилиб қўйдик.

Бугун ҳакамлар томонидан йўл қўйилган жуда қўпол хатоларни кўрганим йўқ. Масалан, "Андижон" билан баҳсдаги ҳакамлик жуда ёмон бўлганди. Бугун эса ундай бўлмади ва ҳакамга эътирозим йўқ", - дейди Андрей Канчельскис.


Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика