UZ

Сўнгги янгиликлар

03:06АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм" устидан иродали ғалаба қайд этди  7 03:02Испания кубоги. "Барселона" "Бетис" дарвозасига ҳам бешта гол урди  10 03:00Бундеслига. "Бавария" "Хоффенхайм"ни аяб ўтирмади  1 02:57АПЛ. "Ньюкасл", "Астон Вилла" ва "Кристал Пэлас" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди.  0 02:53А Серия. "Интер" "Болонья"га қарши ўйинда очко йўқотди  1 00:52"Челси" Лондоннинг бошқа клубида ўйнаётган футболчисини ортга қайтарди  0 00:28"Эльче" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 23:50"Ливерпуль" 19 ёшли форвардга қизиқмоқда  1 23:47"Интер" — "Болонья". Барелла, Димарко, Тюрам ва Лаутаро асосий таркибда  0 23:06"Манчестер Юнайтед" Сузуки билан шартнома имзоламоқчи  8 22:38"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:15"Пахтакор" назорат учрашувида Япония вице-чемпионига мағлуб бўлди  10 21:51ЎзПФЛ 2024 йилдаги шубҳали ўйинларни текширишни сўраб ЎФА этика қўмитасига хат юборган  9 21:28Роналду "Ал Насср" билан шартномани узайтирса, клуб акциядорига айланади  4 21:01МЮ Антони борасида Ла Лига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0

Андрей Канчельскис: “Жиззахдаги дуранг - ҳаққоний натижа” Янгиликлар

Андрей Канчельскис: “Жиззахдаги дуранг - ҳаққоний натижа”

Coca Cola Суперлигаси 20-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг, “лочинлар” бош мураббийи Андрей Канчельскис ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.

"Учрашув жанговар руҳда, қизиқарли, яккакурашларга бой тарзда ўтди. Менимча, дуранг ҳаққоний натижа бўлди. Албатта, учрашувнинг қийин кечишини билардик. Шогирдларимга майдонда жонбозлик намойиш этганликлари, барча имкониятларини ишга солишгани учун миннатдорчилик билдираман.

Ушбу баҳсдан олдин журналистлар билан матбуот анжумани ўтказилган ва унда жамоамиз айни пайтда руҳий ҳамда жисмоний тарафдан тарафдан “ўра”да эканлигини таъкидлагандим. Бундай қийин вазият ҳар бир клубда юз беради ва биз тезроқ бундан чиқиб кетишимиз лозим. Ғалаба қозонсак, барчаси ортда қолади.

Футбол олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган ўйин бўлганлиги учун ҳам қизиқарли спорт тури ҳисобланади. Бунда кимгадир омад кулиб боқади, кимгадир эса йўқ. Асосийси натижа ва биз бир очкони қўлга киритдик. Бу омадсизликнинг ортда қолганлигининг бошланиши ва секин-аста қийин вазиятдан чиқиб кетамиз, деб умид қиламан", - дейди Андрей Канчельскис. 

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика