UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  0 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  3 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1

Андрей Фёдоров: "Ярим куч билан ўйнамаяпмиз" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Ярим куч билан ўйнамаяпмиз"

Суперлиганинг 17-тур доирасидаги "Локомотив" - "Насаф" (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "темирйўлчилар" бош мураббийи вазифасини бажарувчи Андрей Фёдоров иштирок этди.

"Жамоадан, футболчилардан миннатдорман. Йигитлар ўйин олдидан режалаштирилган барча вазифаларни аъло даражада бажаришди. Улар рақибни тўғри ўрганиб чиқиб, ўзларига керакли маълумотларни олганига ишонч ҳосил қилдим. Бугун яхши ўйин кўрсатдик ва ғолибликни қўлга киритдик. Бунга лойиқ эдик. Барча футболчилар, "Насаф" аъзолари ҳам юқори ҳажмли ишни бажаришди. Икки томон қаттиқ курашди. Умуман олганда юқори савияли, мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди.

Танаффусда кийиниш хонасида йигитларга айрим кўрсатмалар бердим ва футболчилар иккинчи бўлимда шунга яраша ўйин кўрсата олишди. Трибунада футбол ўйнаш осон кўринади. Кўпчилик "Локомотив" кучли эмас, ярим куч билан ўйнамоқда дейиши мумкин. Аммо статистикада йигитларнинг натижалари, қандай тезликда югургани, баҳс давомида қанча масофани босиб ўтганини кўрсангиз, бундай демасдингиз. Голлар уриш учун етарлича хавфли вазиятларга эга бўлдик. Бу ёмон эмас. Кўплаб баҳсларда рақиблардан устунлигимизни ҳам кўрсата оляпмиз.

Мақсад? "Локомотив" ҳар доим юқори ўринлар учун курашади. Раҳбарият ҳар йили қўйиладиган вазифани кучайтириб боради. Айни дамда вазифаларни ўйиндан ўйинга юқорилаштиряпмиз. Асосий вазифамиз кучли олтиликдаги ўринни сақлаб қолиб, кейинчалик юқори ўринлар учун курашиш.

Марат Бикмаев: “Ўйин қийин бўлди. Рақибдан кучлироқ эканлигимизни кўрсатдик. Биз муносиб тарзда ғалабага эришдик. Асосийси уч очкони қўлга киритдик. Стадионга ташриф буюрган мухлисларга раҳмат айтаман.

Тўпурарлар рўйхати? Бунга қарамайман. Ўйиндан ўйинга жамоанинг натижалари яхшиланиб бормоқда. Сиз айтган рўйхатнинг менга умуман қизиғи йўқ.

Хет-трик туфайли энг омадли ўйиним? Энг омадли ўйиним ҳали олдинда".

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика