UZ

Сўнгги янгиликлар

11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  0 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  26 09:38Париж сари «юриш» бошланди. Ўзбекистон U-23 — Малайзия U-23 ўртасидаги учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  11 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  38 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  12 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  15 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   11 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   1 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  407

Андрей Фёдоров: "Ярим куч билан ўйнамаяпмиз" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Ярим куч билан ўйнамаяпмиз"

Суперлиганинг 17-тур доирасидаги "Локомотив" - "Насаф" (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "темирйўлчилар" бош мураббийи вазифасини бажарувчи Андрей Фёдоров иштирок этди.

"Жамоадан, футболчилардан миннатдорман. Йигитлар ўйин олдидан режалаштирилган барча вазифаларни аъло даражада бажаришди. Улар рақибни тўғри ўрганиб чиқиб, ўзларига керакли маълумотларни олганига ишонч ҳосил қилдим. Бугун яхши ўйин кўрсатдик ва ғолибликни қўлга киритдик. Бунга лойиқ эдик. Барча футболчилар, "Насаф" аъзолари ҳам юқори ҳажмли ишни бажаришди. Икки томон қаттиқ курашди. Умуман олганда юқори савияли, мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди.

Танаффусда кийиниш хонасида йигитларга айрим кўрсатмалар бердим ва футболчилар иккинчи бўлимда шунга яраша ўйин кўрсата олишди. Трибунада футбол ўйнаш осон кўринади. Кўпчилик "Локомотив" кучли эмас, ярим куч билан ўйнамоқда дейиши мумкин. Аммо статистикада йигитларнинг натижалари, қандай тезликда югургани, баҳс давомида қанча масофани босиб ўтганини кўрсангиз, бундай демасдингиз. Голлар уриш учун етарлича хавфли вазиятларга эга бўлдик. Бу ёмон эмас. Кўплаб баҳсларда рақиблардан устунлигимизни ҳам кўрсата оляпмиз.

Мақсад? "Локомотив" ҳар доим юқори ўринлар учун курашади. Раҳбарият ҳар йили қўйиладиган вазифани кучайтириб боради. Айни дамда вазифаларни ўйиндан ўйинга юқорилаштиряпмиз. Асосий вазифамиз кучли олтиликдаги ўринни сақлаб қолиб, кейинчалик юқори ўринлар учун курашиш.

Марат Бикмаев: “Ўйин қийин бўлди. Рақибдан кучлироқ эканлигимизни кўрсатдик. Биз муносиб тарзда ғалабага эришдик. Асосийси уч очкони қўлга киритдик. Стадионга ташриф буюрган мухлисларга раҳмат айтаман.

Тўпурарлар рўйхати? Бунга қарамайман. Ўйиндан ўйинга жамоанинг натижалари яхшиланиб бормоқда. Сиз айтган рўйхатнинг менга умуман қизиғи йўқ.

Хет-трик туфайли энг омадли ўйиним? Энг омадли ўйиним ҳали олдинда".

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика