UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   1 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  0 15:16Суперлига. ОКМК - "Олимпик" (матнли трансляция)  0 15:15ОФК Чемпионлар лигаси-2. 4-турдан сўнг ғарбий минтақадаги ҳолат  4 14:42ОФК Чемпионлар Лигаси-2. "Чонбук Моторс" - "Селангор": Умар Эшмуродов асосий таркибда  0 14:31"Бетис" "Барселона" ҳимоячисига қизиқмоқда  1 14:19"Локомотив" сўнгги бор Самарқандда "Динамо"ни қачон ютган?  0 13:56"Барселона" XX асрда қайд этган ажойиб бир натижасини яхшилади   1 13:27Артета: "Футболчиларим билан фахрланаман"  1 12:25"Олимпик" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин   3 12:18U-20 Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди  16 12:04U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонга аввалги мусобақаларда гуруҳда қайси терма жамоалар рақиб бўлган?  3 11:51Луис Энрике: "Натижа адолатли бўлмади. Биз "Атлетико"дан кучлироқ эдик"  4 11:30Катанец нега айнан Адҳамзодани чақирди?  36 11:10Ришарлисон жароҳат сабаб "Тоттенхэм"нинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади  0

Андрей Фёдоров: "Футболни схема эмас, футболчилар ўйнайди" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Футболни схема эмас, футболчилар ўйнайди"

Суперлиганинг 24-тури доирасида "Бунёдкор"га қарши учрашувдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биринчидан биз учун натижа муҳим эди. "Пахтакор"га қарши ўйинда футболчилар лаззат оладиган ўйин кўрсатишмади. Шу боисдан мураббийлар штаби билан биргаликда футболчиларни бу ўйинга руҳий томондан қаттиқ тайёрлашга ҳаракат қилдик. 

Футбол шундай ўйинки, барчамиз ўйин учун шуғулланамиз. Аммо натижа фақатгина ўйиндан кейингина келади. Мен бош мураббий этиб тайинлангунча "Локомотив"нинг ўз ўйин услуби бўлган. Айнан бугун "Бунёдкор"га қарши ўйинда ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишни истадик. Ўз ўйинимизни ўйнасак, натижа ҳам бўлади. Натижа ўйин сифатидан ажралиб туриши мумкин. Йигитларга катта раҳмат айтаман. 

Бугун, 23 сентябрь куни биз яхши жамоа эканлигимизни кўрсатдик. Айрим вазиятларда ишларимиз ўхшади, баъзида ўхшамади. Аммо кўриндики, футболчилар ўтган кичик ёмон даврни енгиб ўта олишган. Яна қайтараман бизга 3 очко керак эди. "Локомотив" йўл-йўлакай режа тузадиган жамоа эмас. Энди ўйинимизни учрашувдан учрашувга янада кучайтирамиз.

3 ҳимоячи? Яширмайман, "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейин ўйинимизни бошқатдан ташкил қилишни, 4 ҳимоячи билан ўйнашни истадик. Бунга илк сабаб сифатида етакчи футболчиларнинг жароҳат олганини айтса бўлади. Ўйинга қандай схемани танласангиз ҳам, 3 ёки 5 ҳимоячими бунинг фарқи йўқ. Футболни футболчи ўйнайди. Тўғри ўйнаш керак. Мени бош мураббий қилиб тайинлашганидан кейин ҳам тўпни кўпроқ назорат қилишга интилдик. Схема - футболчиларнинг жойлашуви. Қандай схемада ўйнасак ҳам футболчи майдонда ўзининг энг яхши ўйинини, сифатларини кўрсатиши керак.

Жамоанинг футболчилардан қарзи борми деган саволга Андрей Фёдоров шундай жавоб берди: "Йўқ, айни дамда молиявий томондан ҳеч қандай муаммолар ҳам, футболчиларнинг олдида қарзлар ҳам йўқ".

Олег Зотеев: - Мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Баҳснинг тезлиги анчагина катта бўлди. Ўйин сифатли ва яхши бўлганини ҳакам карточка бермаганидан ҳам билса бўлади.

Миллий термада Виталий Денисов билан рақобат кўрсатиши борасидаги саволга футболчи шундай жавоб қайтарди: "Таркибни мен танламайман. Буни мураббий ҳал қилади. Менинг вазифам ўйинда ўйнаш ва миллий термага лойиқ эканлигимни кўрсатиш.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика