Андрес Иньеста: "Финалда "Реал"га қарши? Бу кучли жамоаларнинг ажойиб ўйини бўлади"

Tolibjon Qosimov
13 фев 2014, 11:38
"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста "Реал Сосьедад"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Финалга чиққанимиздан хурсандмиз, бу ҳар кун ҳам содир бўлавермайди. Финалга чиққанимиздан фахрланамиз.

"Сосьедад"га қарши ярим финал ўйинлари осон кечгани йўқ, бироқ ўзимизга керакли натижага эришдик.

Финалда "Реал"га қарши? Бу икки кучли жамоа ўртасидаги ўйин бўлади. Бу ўйинга қадар ҳали кўп вақт бор, ўша вақтга бориб учрашувга тўла тайёр бўламиз", – дейди Иньеста.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›