UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  4 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  1 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  3 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  12 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0

"Андижон"нинг янги раҳбарияти эски анъанани давом эттирмоқда ёхуд яна такрорланаётган хатолар Янгиликлар

"Андижон"нинг янги раҳбарияти эски анъанани давом эттирмоқда ёхуд яна такрорланаётган хатолар

Кеча тунда "Андижон" жамоаси Отабек Ғуломхўжаевнинг истеъфога чиқарилганини эълон қилди.

Гапнинг очиғи клубларимизнинг мураббийларни "пайпоқдек" алмаштираверишига кўникиб ҳам қолдик. Ҳар баҳор шу бўлар такрор деганларидек мавсумнинг илк кунларидан мураббийларга чиқиш эшиклари кўрсатила бошланди. Биринчи турда "Сўғдиёна" билан учрашувдаги мағлубиятдан сўнг "Навбаҳор" Нўъмон Ҳасановнинг жавобини бериб юборди. Унинг кетидан Термизда нурсиз ўйин кўрсатган "Металлург" ҳам бунга қўл урган ҳолда Андрей Шипилов билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди. Ушбу савдо эндиги навбат Отабек Ғуломхўжаевнинг бошига тушди. Мураббийнинг тақдири доим тиғ устида туради. Натижа йўқми бўлди тамом жойингни бўшат. Худди шундай ҳолат кейинги мураббийларни ҳам кутади. Натижа кўрсатилмадими дарров ўрнига бошқа мутахассис келади. Лекин бу футбол. Шахмат ёки бокс эмас. Унда натижага эришиш жуда кўпгина омилларга боғлиқ ва катта вақт талаб қилади. Одатда бизнинг чемпионатимизда мураббийга эркин ишлашига ва жамоа тузишига йўл қўйиб беришмайди. Бир жамоа шаклланмасдан иккинчи мураббий келади ва яна барчасини бошидан бошлайди. 10та футболчи келади, 10та футболчи кетади. Бу ўз-ўзидан клубда тизим йўқлигини англатади. 

Энди бевосита "Андижон"га тўхталсак. Отабек Ғуломхўжаев ўтган мавсум жуда мураккаб паллада жамоани қабул қилиб олди ва қисқа вақтда маҳоратини ишга солиб кучлилар сафида олиб қолишга эришди. Клубда янги раҳбарлар иш бошлади. Мана энди ҳаммаси изига тушади, аввалги ҳолатларга учрамайди дея умидлар боғланди. Мураббий жамоани 0 дан тузди, десак муболаға бўлмайди. Қолган бўлса ўтган мавсумдан 3 нафар ўйинчи қолганди. Таркибнинг ўзаги ёшлардан шакллантирилди. Илк турларда натижалар салбий кўриниш ола бошлагач яна эски ҳолатларнинг хиди кела бошлади. Дастлаб 2020 йилнинг сўнггида Ғуломхўжаевнинг штабига келган Шерзод Шарипов, сўнг дарвозабонлар мураббийи истеъфога кузатилди. Ушбу жараёндан билиш мумкин эдики, Отабек Ғуломхўжаевнинг курсиси қимирлаб қолган. "Турон" билан ўйиндан сўнг мураббий билан клуб расман хайрлашди. Мени ажаблантирган жиҳат клуб вице-президентининг мазкур истеъфога берган изоҳи бўлди:

"Андижон" жамоамиз ўз олдига жуда катта мақсадларни қўйган. Шу мақсад йўлида барча тиним билмай меҳнат қилмоқда. "Андижон" жамоаси биргина бизнинг эмас, балким халқнинг ҳам жамоаси ҳисобланади. Жамоа натижаси ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Мухлисларимиз жамоамиздан фақат ғалаба талаб қилади. Биз Отабек Ғуломхўжаевга вақт ва имкон бердик. Чемпионат бошида жамоани шакллантириб олиш учун ҳам имкон бердик. Аммо жамоанинг натижаси юқорида айтиб ўтганимдек барча учун муҳим ҳисобланади. Кубок баҳслари ҳам биз учун муҳим эди, афсуски кубокни тарк этдик. Жамоамиздаги футболчилар барчаси кучли ва яхши даражадаги футболчилар ҳисобланади. Отабек Ғуломхўжаев ҳам яхши даражадаги мураббий. Бош мураббийда футболчиларга нисбатан қаттиқ қўллик етишмади деб ўйлайман. Балким, Отабек Ғуломхўжаев кўпроқ ёш футболчилар билан ишлаганлиги сабабли йигитларга қаттиқ қўллик қилмагандир. Гап натижа бўлмаса бош мураббий алмаштираверишда эмас, биз кўп имкон бердик. Бош мураббийнинг асосан ёшлар билан ишлагани жамоамиз ўйинида сезилиб қолди. Натижа муҳим, чунки бутун Андижон халқи севимли жамоасидан фақатгина ғалаба кутади.Шу ўринда Отабек Ғуломхўжаевга жамоамиз учун қилган хизматига миннатдорчилик билдириб қоламан. Кейинги фаолиятида омад ёр бўлишини чин дилдан тилаб қоламан".

Биз кўп имкон бердик. Бош мураббийнинг ёшлар билан ишлаган сезилиб қолди. Бу футболни тушунадиган инсоннинг гапими? Сизнингча икки ой янгидан тузилган жамоани шакллантириш учун етарли вақтми? Мураббий сеҳргар эмас-ку. Бир жамоани аҳил оила сифатида бирлаштириш, маълум бир услубни йўлга қўйиш икки ойда битадиган жараён эмас. Шота Арвеладзе "Пахтакор"га келган илк йилларини мисол қилиб келтираман. Жамоа ўшанда кучли таркиб, легионерлар билан на чемпионлик ва на кубокда зафар қучди, ОЧЛга ҳам чиқолмади. Учинчи йилга келиб қилинган ишлар самараси натижа берди. Миржалол Қосимов АГМК бошқарувига келган дастлабки мавсумда жамоа кучлилар орасида қолиш учун курашди ва кубокда енгилди. Мураббий жамоада ишлаган иккинчи йилида совринли ўринларга эга чиқди. Бизда саноқли клубларгина мураббийга етарлича вақт ва имконият беради. Самара чиқарганлари чиқаради, маълум вақтдан сўнг натижа қилади, имконият ва фурсатдан фойдалана олмаганларни клуб ишдан олишига қаршилигимиз йўқ. Ёшлар билан ишлагани сезилиб қолди, дейилмоқда фикрда. Раҳбарият буни энди билдими? Натижа муҳим дейилди. Ёш таркиб ва ҳали шаклланмаган жамоадан қандай натижа кутиш мумкин? Бора Милутиновичнинг ажойиб гапи бор: Натижа йўлида бироз сабрлироқ бўлиш лозим. Гарчи "Андижон"да янги раҳбарият иш олиб бораётган бўлсада ҳамон эски анъаналарни давом эттирмоқда. Шу пайтгача жамоада ҳеч қайси мураббий ёлчитиб ишламаган. Сўнгги уч йилни оладиган бўлсак жамоада етти нафар мураббий ишлаганини кўришимиз мумкин (Ёрқин Назаров еттинчиси).



2019 йил жамоани элитага қайтарган Илдар Сакаев  8-турдан сўнг истеъфога чиқди. Ундан сўнг Жамшид Саидов бир нечта турларда майдонга бошлаб тушди. Иккинчи даврада Александр Хомяков келди ва унинг зиммасига Суперлигада олиб қолиш вазифаси қўйилди. Вазифа бажарилди. Буни қарангки, 2020 йилги мавсумнинг учинчи туридан сўнг салбий натижалар сабаб россиялик мутахассисга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Мураббийлик постига келган Виктор Кумиков ҳам айтарли бирор каромат кўрсата олмади. Клуб ёпилиб кетиш арафасида янги раҳбарият иш бошлади ва Андижон ўғлони Баҳтиёр Ҳамидуллаевни олиб келишди. Афтидан бу энг тўғри қарор эди. Чемпионат тугашига бешта тур қолганда Ҳамидуллаевга ҳам ҳайдалиш куйи чалинди. Ғуломхўжаев билан мавсум якунига етди. Эътибор беряпсизми? Ҳеч қайси мураббий жамоада узоққа бормаган. Клубнинг ҳозирги раҳбарлари эски қарзларни тўлади, стадионни таъмирлади. Буни тан оламиз. Мухлислар ишончини қайтариш учун ҳамма нарса қилишмоқда. Лекин яна аввалги мавсумлардаги эски хатони яна такрорлашмоқда. Бу билан биз Ғуломхўжаевнинг оқлаш ёки раҳбариятни қоралаш ниятимиз йўқ. Холис фикримиз умуман барча жамоаларга тегишли. Мураббийни алмаштираверишдан наф йўқ. Янги мураббий келгач 2-3та ўйинда ғалабаларга эришиши мумкиндир. Натижа бўлмаса у ҳам кетади. Бундай жамоага бирор мутахассис ҳам ўйлаб келади. "Андижон" мураббий алмаштирган мавсумларда фақатгина жон сақлаш учун курашганини айтиб ўтиш жоиз. 

Нима деб ўйлайсиз Ёрқин Назаровнинг жамоадаги фаолияти қанча давом этади? Раҳбарият тажрибали мураббийга етарлича вақт ва ишонч билдирадими? 

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика