UZ

Сўнгги янгиликлар

16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 16:31Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  2 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  3 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  21 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  3 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  12 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  5 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  20 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  4 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   13

“Андижон”нинг янги легионери клубга қандай келгани, мавсумга қанчалик тайёрлиги ва қайси рақамда ўйнашни ёқтириши ҳақида фикр билдирди Янгиликлар

“Андижон”нинг янги легионери клубга қандай келгани, мавсумга қанчалик тайёрлиги ва қайси рақамда ўйнашни ёқтириши ҳақида фикр билдирди

Маълумки, қишки селекция чоғида “Андижон” таркибига янги қўшилган ўйинчилар орасида македониялик легионер Демир Имери ҳам бор.

Тажрибали ярим ҳимоячи Анталияда “Бургутлар” билан шартнома имзолаган ва расман “Андижон”нинг янги аъзосига айланган.

-Демир, “Андижон” клубига хуш келибсиз! Ўзбек футболи ҳақида нималарни эшитгансиз?

-Авваламбор, мени жуда илиқ кутиб олишгани учун катта раҳмат. Ўзбекистонда футбол юқори суратларда тараққий этмоқда. Кундан-кунга жадаллик билан ўсиб боряпти. Бу футбол ўйнаш учун жуда яхши мамлакат эканлигини эшитдим.

-Адашмасам, охирги клубингиз Қозоғистоннинг “Атирау”си бўлган. Айтингчи, сиз учун “Андижон” клубига ўтиш фаолиятингизда олдинга ташланган қадамми?

-Ҳақиқатан тўғри. Менинг охирги клубим Қозоғистоннинг “Атирау” жамоаси бўлган. Лекин мен Ўзбекистон ва унинг чемпионати тўғрисида жуда яхши маълумотлар эшитдим ва юртингизга келишга қарор қилдим. Ўйлайманки, бу фаолиятимда олдинга ташланган қадам бўлди, деб ҳисоблайман.

-Демир, сизга айнан “Андижон”дан таклиф бўлишини кутмаганмидингиз ёки фаолиятингизни Ўзбекистон чемпионатида давом эттириш режангизда бормиди?

-Мени олдимда бир қатор хориж давлатларидан вариантлар бор эди. Лекин мен Осиёда тўп суришни хоҳладим ва мени Ўзбекистон жуда ҳам қизиқтирди. Менга “Андижон”дан қўнғироқ қилишганида у ерда ўйнашга тайёр эканлигимни айтдим.

-Илгари ҳам сизга юртимиздан қизиқишлар бўлганми?

-Музокаралар бўлган. Лекин ҳеч нима расмийлашмаган.

-Ўзингиз учун рақам танлаб олдингизми?

-Айтишим мумкинки, 31 мен учун омадли рақам.

-“Андижон” сиз учун янги жамоа ва бу ерда сизга кўпроқ нима ёқяпти?

-Мени ҳамма жуда яхши кутиб олди. Жамоа билан Анталияда бўлдим. Клубда ўзимни жуда қулай, Худога шукурки, худди ўз уйимда юргандек ҳис қилдим.

-Демир Имери янги мавсум учун тайёрми? Чунки мухлисларимизнинг сиздан умиди катта…

-Яқинлашиб келаётган янги мавсум олдидан мотивацияга тўламан. “Андижон” клубини жуда ажойиб фанатлари борлигини кўрдим. Бундай мухлислар қаршисида тезроқ майдонга тушишни сабрсизлик билан кутяпман. Бундай жонкуяр ишқибозлар қаршисида тўп суриш мен учун жуда қулай ва қизиқарли.

-Бу ерга келишдан аввал жамоа ҳақида нималарни билиб олдингиз?

-У ерда футболни ниҳоятда яхши кўришларини эшитдим. Мухлислар доимо севимли жамоаси билан бирга экан. Андижонга тезроқ бориб, янада кўпроқ маълумотлар эга бўлишни ва ғалабаларга ўз ҳиссамни қўшишни истайман.

“Андижон” матбуот хизмати.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
20 фев 17:51:52
BarsAndijon
Андижон учун уйнайдигон хар бир футболист кадрли хуш келибсан Демиржон
+1   
20 фев 17:42:38
Дилмуроджон
Андижонга Омат яхши уринлани олсин Пахтакор мухлиси
   
20 фев 13:08:52
Davronbek Abduvaliev
Хебай ўрнини боса оладими, йўқми, буни мавсум давомида билиб оламиз.
   
20 фев 13:08:42
Davronbek Abduvaliev
Хебай ўрнини боса оладими, йўқми, буни мавсум давомида билиб оламиз.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика