UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслиги намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  0 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  4 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   8 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  16 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  34 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0

"Андижон"нинг Суперлигадан тушиб кетиши, 18-рақамни танлаши ва мураббийлар ҳақида" - Абдуғани Камолов билан интервью Янгиликлар

"Андижон"нинг Суперлигадан тушиб кетиши, 18-рақамни танлаши ва мураббийлар ҳақида" - Абдуғани Камолов билан интервью

2021 йил Суперлигадан тўғридан-тўғри тушиб кетган яна бир жамоа "Андижон" ҳисобланади.

"Бургутлар" мавсум давомида турли даражада ўйинларни ўтказишди. Айрим баҳсларда ўйин бўйича устунлик қила туриб якунда мағлубиятга учраган бўлса, яна айрим баҳсларда фақат натижа ўхшади. Қисқа қилиб айтганда жамоага барқарорлик етишмади. Бу борада жамоанинг ёш футболчиси Абдуғани Камолов фикрлари билан ўртоқлашди.

- Абдуғани дастлаб мавсум якунлари бўйича хулосаларингиз билан ўртоқлашсангиз. "Андижон"нинг Суперлигадан тушиб кетиши қандай омилларга боғлиқ бўлди?

- Биласиз 2020 йил жамоа Суперлигада қолгач янгитдан жамоа шакллантирилди. Шу боис бир-биримизни тушуниб кетиш қийин кечди. 70 фоиз футболчилар янги ҳисобланади. Биринчи давра охирига келибгина ўз ўйинимизни топдик, деб ўйлайман. Сўнгги тўртта турда мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатдик. Иккинчи даврада жамоамизни Мартин Боаке, Дониёр Абдуманнопов, Жасур Жалолиддинов, Дониёр Исмоилов сингари етакчилар тарк этишди. Қайсидир маънода уларнинг ўрни сезилди. Менимча ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ. "Пахтакор", "Навбаҳор", "Машъал" билан баҳсларда тарихий ғалабалар қўлга киритилди. Айрим беллашувларда кучимиз ва омадимиз етишмади. Дейлик "Қўқон-1912" билан баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётганимизда, якунда дуранг ўйнадик. "Насаф", АГМК билан кечган беллашувларда ҳам шундай ҳолат кузатилди. 

- Биринчи даврада тартиб-интизом билан боғлиқ муаммолар бўлган экан...

- Жамоада аҳиллик яхши даражада эди. Албатта Ёрқин Назаров келгач ўйин схемамиз ўзгарди. Ҳужумкор футбол кўрсатишни бошладик. Бунда Ёрқин ва Донёр акани ҳисасси катта бўлди. 

- Иккинчи давра стартига 3 кун қолганда Виктор Кумиков келди. Нима, деб ўйлайсиз у ўзи истаган футболчиларни таклиф қила олмадими ёки жамоадаги бор ижрочилар мураббийнинг услубига мос тушмади?

- Менимча ҳаммаси жойида бўлди. Иккинчи даврада легионерлар ҳисобига кучайтирдик. Яна тактика ҳам ўзгарди. Лекин биз мураббий айтган кўрсатмаларни юз фоиз бажара олмадик. Ҳаммамиз бирдек айбдормиз. Хорижлик футболчиларнинг савияси ёмон эмасди, лекин мослашиб кетишга қийналишди. Уларнинг орасида Пламен Димов яққол ажралиб турди. Ҳақиқий етакчи. 

- Сафар ўйинларига айрим жамоалар учрашув куни боришади ва тикланишга улгуришмайди. "Андижон"да бу борадаги вазият қандай эди?

- Молиявий томондан ҳаммаси яхши. Ҳар бир ўйиндан бир кун олдин бориб дам олишга ва тикланишга вақт ажратиларди. Ҳозир клубнинг олдимизда қарздорлиги йўқ. 

- "Навбаҳор", "Андижон", "Машъал" билан ўйинлардаги тарихий ғалабалардан қайси бирининг аҳамияти катта?

- Ҳар бир очконинг қадри баланд. Ҳар бири ёқимли. 

- Жамоадаги қувноқ ва жиддий футболчи ким?

- Кайфият улашувчи футболчи Иброҳим Отахонов, Мардон Абдуллаев. Жиддий футболчи Абдувоҳид Ғуломов. 

- 18 рақамда тўп тепдингиз. Ушбу рақамда "Барселона"да Хорди Альба тўп тепади...

- Европадан Альбанинг ўйини ёқади. Шу боис 18 рақамни танладим. Ҳозирда "Андижон" билан амалдаги шартномам якунланди ва клуб билан дўстона хайрлашдик. Мухлисларга катта раҳмат айтаман. Жамоанинг яхши ва ёмон кунларида ёлғизлатиб қўйишмади. Клуб раҳбариятига ҳам ҳам миннатдорчилик билдираман. "Андижон"да ўйнаб кетишимга ёрдам берган Ёрқин Назаровга ташаккур. Кейинги қароримни ота-онам, мураббийларим билан маслаҳатлашиб ҳал қиламан.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика