UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  7 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   7 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  2 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  4 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  15 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0

"Андижон"ни юқори ўринларда тарк этмаганим армоним бўлиб қолди". Дониёр Абдуманнопов "Энергетик-БГУ"га ўтиши, нимадан хотиржам бўлаётгани ва мухлислар ҳақида Янгиликлар

"Андижон"ни юқори ўринларда тарк этмаганим армоним бўлиб қолди". Дониёр Абдуманнопов "Энергетик-БГУ"га ўтиши, нимадан хотиржам бўлаётгани ва мухлислар ҳақида

Хабарингиз бор, "Андижон" жамоасининг етакчиларидан бири Дониёр Абдуманнопов Беларусь чемпионати вакили бўлган "Энергетик-БГУ" жамоасига йўл олди.

Ўтган давр мобайнида андижонлик мухлисларнинг ёқимтойига айланган футболчи эндиликда фаолиятини легионер сифатида хорижда давом эттиради. "Энергетик-БГУ" кўплаб футболчиларимизга ўзини кўрсатиши ва кучли жамоаларга йўл олиши учун ажойиб трамплин вазифасини ўтаб бермоқда, десак муболаға бўлмайди. Ўтган мавсум Жасур Яхшибоев ва Шоҳбоз Умаровнинг ушбу жамоадаги ёрқин ўйинлари орқали маҳаллий мутахассислар ва мухлисларнинг ҳамюртларимизга бўлган қизиқиши янада ортди. Айни пайтда Бобир Абдихолиқов ва Шаҳзод Убайдуллаев мазкур клубда тўп тепмоқда. Эндиликда уларнинг сафига Дониёр Абдуманнопов ҳам қўшилди. Биз бу борада Абдуманноповнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- "Андижон"га келган дастлабки мавсумингизда ҳали танилиб улгурмагандингиз. Ортда қолган вақт ичида ўзингизнинг ажойиб ўйинларингиз билан мухлисларнинг ишончини қозондингиз. Футболчи учун бундан ортиқ бахт бўлмаслиги тайин. Жамоани тарк эта туриб ортга назар ташлаб қандай хулосаларга келдингиз?

- "Андижон"даги фаолиятимдан кўнглим тўлди, десам муболаға бўлмайди. Мухлислар қалбидан жой олганимдан бахтиёрман. Ўтган фурсат давомида жамоа билан Про лигада, Суперлигада ўйнадик. Кўплаб мураббийлар билан бирга ишладик. Уларнинг ҳар биридан ўзим учун нимадир янги нарса ўргандим. Орада раҳбарият ўзгарди. Умуман олганда бу жамоа менга кўп нарсани берди. 

- Клуб билан икки йил жон сақлаш йўлида курашдингиз. Бундан афсусланган пайтларингиз бўлдими? 

- Баъзида ютадиган ёки очко оладиган ўйинларимизда мағлубиятга учраганимиз алам қилди. Балки шундай ҳолатларда афсусланган бўлишим мумкин. Лекин "Андижон"да ўйнаганимдан хурсандман. Фақат жамоани юқори ўринларда тарк этмаганим армоним бўлди. 

- Омма орасида Дониёр Абдуманнопов жамоани маош камлиги учун тарк этди, деган фикрлар ҳам юзага келиши мумкин. "Андижон"дан кетишингизнинг асл сабаби нимада?

- Бу маошга боғлиқ эмас. Мен фақат ўсишим керак. Худо хоҳласа кучли бешлик чемпионатларида ўйнаш ниятим бор. Бор сабаби шу. 

- Сизга қишда бир қатор хориж жамоалари ҳусусан Беларусь чемпионатидан ҳам таклифлар бор эди. Жорий йил ёзда эса ўзимиздан "Пахтакор" хизматингизга қизиқиш билдирганди. Якуний қарорга келиш қандай бўлди?

- "Энергетик-БГУ" таклифи анчадан бери бор эди. У ерда кучли мураббийлар фаолият олиб боради. Ўсишимга катта туртки беришади, деб ўйлайман. Қолаверса Европа эшикларини очишим учун ҳам Беларусь клуби вариантида тўхталдик. 

- "Андижон" Суперлигада қолишга қанчалик қодир? 

- Мен бу томондан ҳотиржамман. "Андижон" Суперлигада қолади. Фурсатдан фойдаланиб жамоадаги футболчилар, раҳбарият ва мухлисларга ҳаммага миннатдорчилик билдираман. Шу оиланинг аъзоси бўлиб қолишимни, ҳамиша ғалабалар ёр бўлишини тилаб қоламан. 

- "Энергетик-БГУ" билан шартномангиз қачонгача мўлжалланган? Клуб сизни сотиб олдими ? Боиси "Андижон" билан шартномангиз бор эди...

- Гарчи шартномам бўлсада, ўсишим учун клуб раҳбарияти қаршилик кўрсатмади. Кучли клубга йўл олишимга рози бўлишди. Бунинг учун раҳмат айтаман. "Энергетик-БГУ" билан шартномам жорий йил якунигача мўлжалланган.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика