UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  0 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  1 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  4 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  3 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  6 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  17 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  11 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  33 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  21

"Андижон"ни юқори ўринларда тарк этмаганим армоним бўлиб қолди". Дониёр Абдуманнопов "Энергетик-БГУ"га ўтиши, нимадан хотиржам бўлаётгани ва мухлислар ҳақида Янгиликлар

"Андижон"ни юқори ўринларда тарк этмаганим армоним бўлиб қолди". Дониёр Абдуманнопов "Энергетик-БГУ"га ўтиши, нимадан хотиржам бўлаётгани ва мухлислар ҳақида

Хабарингиз бор, "Андижон" жамоасининг етакчиларидан бири Дониёр Абдуманнопов Беларусь чемпионати вакили бўлган "Энергетик-БГУ" жамоасига йўл олди.

Ўтган давр мобайнида андижонлик мухлисларнинг ёқимтойига айланган футболчи эндиликда фаолиятини легионер сифатида хорижда давом эттиради. "Энергетик-БГУ" кўплаб футболчиларимизга ўзини кўрсатиши ва кучли жамоаларга йўл олиши учун ажойиб трамплин вазифасини ўтаб бермоқда, десак муболаға бўлмайди. Ўтган мавсум Жасур Яхшибоев ва Шоҳбоз Умаровнинг ушбу жамоадаги ёрқин ўйинлари орқали маҳаллий мутахассислар ва мухлисларнинг ҳамюртларимизга бўлган қизиқиши янада ортди. Айни пайтда Бобир Абдихолиқов ва Шаҳзод Убайдуллаев мазкур клубда тўп тепмоқда. Эндиликда уларнинг сафига Дониёр Абдуманнопов ҳам қўшилди. Биз бу борада Абдуманноповнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- "Андижон"га келган дастлабки мавсумингизда ҳали танилиб улгурмагандингиз. Ортда қолган вақт ичида ўзингизнинг ажойиб ўйинларингиз билан мухлисларнинг ишончини қозондингиз. Футболчи учун бундан ортиқ бахт бўлмаслиги тайин. Жамоани тарк эта туриб ортга назар ташлаб қандай хулосаларга келдингиз?

- "Андижон"даги фаолиятимдан кўнглим тўлди, десам муболаға бўлмайди. Мухлислар қалбидан жой олганимдан бахтиёрман. Ўтган фурсат давомида жамоа билан Про лигада, Суперлигада ўйнадик. Кўплаб мураббийлар билан бирга ишладик. Уларнинг ҳар биридан ўзим учун нимадир янги нарса ўргандим. Орада раҳбарият ўзгарди. Умуман олганда бу жамоа менга кўп нарсани берди. 

- Клуб билан икки йил жон сақлаш йўлида курашдингиз. Бундан афсусланган пайтларингиз бўлдими? 

- Баъзида ютадиган ёки очко оладиган ўйинларимизда мағлубиятга учраганимиз алам қилди. Балки шундай ҳолатларда афсусланган бўлишим мумкин. Лекин "Андижон"да ўйнаганимдан хурсандман. Фақат жамоани юқори ўринларда тарк этмаганим армоним бўлди. 

- Омма орасида Дониёр Абдуманнопов жамоани маош камлиги учун тарк этди, деган фикрлар ҳам юзага келиши мумкин. "Андижон"дан кетишингизнинг асл сабаби нимада?

- Бу маошга боғлиқ эмас. Мен фақат ўсишим керак. Худо хоҳласа кучли бешлик чемпионатларида ўйнаш ниятим бор. Бор сабаби шу. 

- Сизга қишда бир қатор хориж жамоалари ҳусусан Беларусь чемпионатидан ҳам таклифлар бор эди. Жорий йил ёзда эса ўзимиздан "Пахтакор" хизматингизга қизиқиш билдирганди. Якуний қарорга келиш қандай бўлди?

- "Энергетик-БГУ" таклифи анчадан бери бор эди. У ерда кучли мураббийлар фаолият олиб боради. Ўсишимга катта туртки беришади, деб ўйлайман. Қолаверса Европа эшикларини очишим учун ҳам Беларусь клуби вариантида тўхталдик. 

- "Андижон" Суперлигада қолишга қанчалик қодир? 

- Мен бу томондан ҳотиржамман. "Андижон" Суперлигада қолади. Фурсатдан фойдаланиб жамоадаги футболчилар, раҳбарият ва мухлисларга ҳаммага миннатдорчилик билдираман. Шу оиланинг аъзоси бўлиб қолишимни, ҳамиша ғалабалар ёр бўлишини тилаб қоламан. 

- "Энергетик-БГУ" билан шартномангиз қачонгача мўлжалланган? Клуб сизни сотиб олдими ? Боиси "Андижон" билан шартномангиз бор эди...

- Гарчи шартномам бўлсада, ўсишим учун клуб раҳбарияти қаршилик кўрсатмади. Кучли клубга йўл олишимга рози бўлишди. Бунинг учун раҳмат айтаман. "Энергетик-БГУ" билан шартномам жорий йил якунигача мўлжалланган.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика