UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  2 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  0 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  39 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0

“Андижон” йиғинига янги футболчилар келиб қўшилди Янгиликлар

“Андижон” йиғинига янги футболчилар келиб қўшилди

Теглар :  Андижон
Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган “Андижон” жамоаси таркибига янги футболчиларнинг келиб қўшилиши давом этади.

Ўтган мавсум “Металлург” шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи Муҳаммад Исаев ва ҳужумчи Мурод Бобожонов куни-кеча “бургутлар”нинг йиғинига таклиф этилди. Ушбу футболчиларнинг 2020 йилги Суперлигадаги статистикасига эътибор қаратадиган бўлсак, Исаев 10та ўйинда жами 658 дақиқа майдонда харакат қилган бўлса, Бобожонов 18 учрашувда (528 дақиқа) иштирок этиб, ўз активига 2та гол ёздириб қўйишга эришганди.

Шунингдек “Навбаҳор” ёшлар жамоасидан Абдулҳай Исмоилов ҳам ҳозирда “Андижон” машғулотларида иштирок этаётганини айтиш лозим.

Бундан ташқари пойтахтдаги кўрик давомида мураббийлар штаби яна бир нечта ёш ўйинчиларни синовдан ўтказмоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика