UZ

Сўнгги янгиликлар

21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  20 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  1 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  9 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0

“Андижон” йиғинига янги футболчилар келиб қўшилди Янгиликлар

“Андижон” йиғинига янги футболчилар келиб қўшилди

Теглар :  Андижон
Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган “Андижон” жамоаси таркибига янги футболчиларнинг келиб қўшилиши давом этади.

Ўтган мавсум “Металлург” шарафини ҳимоя қилган ярим ҳимоячи Муҳаммад Исаев ва ҳужумчи Мурод Бобожонов куни-кеча “бургутлар”нинг йиғинига таклиф этилди. Ушбу футболчиларнинг 2020 йилги Суперлигадаги статистикасига эътибор қаратадиган бўлсак, Исаев 10та ўйинда жами 658 дақиқа майдонда харакат қилган бўлса, Бобожонов 18 учрашувда (528 дақиқа) иштирок этиб, ўз активига 2та гол ёздириб қўйишга эришганди.

Шунингдек “Навбаҳор” ёшлар жамоасидан Абдулҳай Исмоилов ҳам ҳозирда “Андижон” машғулотларида иштирок этаётганини айтиш лозим.

Бундан ташқари пойтахтдаги кўрик давомида мураббийлар штаби яна бир нечта ёш ўйинчиларни синовдан ўтказмоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика