UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  8 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  9 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  13 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  46

Андижон вилояти ҳокими «Андижон-SGS» жамоаси аъзолари билан учрашди Янгиликлар

Андижон вилояти ҳокими «Андижон-SGS» жамоаси аъзолари билан учрашди

Теглар :  Андижон-SGS
9 апрель куни «Андижон-SGS» жамоаси жорий мавсумда ўз майдонидаги илк расмий учрашувини Ўзбекистон Кубоги доирасида “Олимпик”ка қарши ўтказади.

Бўлажак учрашувга андижонликлар ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қилмоқда. Футболчилардаги иштиёқни ошириш, улардаги руҳиятни янада кўтариш мақсадида куни-кеча Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов жамоа аъзолари билан учрашди. 

Жамоа бош ҳомийси «Ширин Газ Сервис» корхона раиси Муқаддас Раҳимова бошчилигидаги «Андижон-SGS» футбол клубини вилоят ҳокими жуда илиқ қарши олди. Учрашувда Шуҳратбек Абдураҳмонов «Андижон-SGS» жамоасини ҳар бири ўйини натижасидан хабардор бўлиб бораётганини, айниқса Ўзбекистон Кубоги саралаш баҳсларида учта баҳсда учта ғалаба қилингани кишини хурсанд қилиб юборганини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

Андижон вилояти ҳокими футболчилар билан суҳбатлашиш чоғида улардан келажакда умиди катта эканлигини, шароитлар борасида муаммо бўлмаслигини айтиб ўтди. Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг «Андижон-SGS»га қаратаётган бундай эътибори, ўз навбатида расмий учрашувлар олдидан жамоанинг ҳар бир аъзосига қўшимча куч бағишлади.

«Андижон-SGS» матбуот хизмати

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика