Андижон вилояти болалар футбол академияси “NAVRUZ CUP-2019” халқаро мусобақасида ғолиб бўлди
31 мар 2019 14:00
Янгиликлар
Андижон вилояти болалар футбол академияси “NAVRUZ CUP-2019” халқаро мусобақасида ғолиб бўлди
Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрида 2005 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида “NAVRUZ CUP-2019” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада иштирок этган Шоҳруҳ Ишанов ва Лочинбек Гулданов бошчилигидаги Андижон вилояти болалар футбол академияси тарбияланувчилари барча рақибларини мағлубиятга учратиб, мусобақа ғолибига айланди.
Мусобақа давомида ўзининг ёрқин ўйинлари билан мухлис ва мутахассисларда катта таассурот қолдирган Андижон футбол академияси тарбияланувчилари Азизбек Усмонов "Энг яхши ҳужумчи", Асилбек Тожидинов эса "Энг яхши дарвозабон" сифатида эътироф этилди.
Андижонда мусобақа ғолибларини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда академия тарбияланувчилари Андижон вилояти футбол ассоциацияси ва Ёшлик жисмоний тарбия ва спорт жамияти вилоят бўлими томонидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар.






Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар