UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  7 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  6 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  3 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0

“Андижон” – “Турон” учрашувидаги ҳакамлик бўйича эксперт ҳакамлар комиссияси хулосаси Янгиликлар

“Андижон” – “Турон” учрашувидаги ҳакамлик бўйича эксперт ҳакамлар комиссияси хулосаси

Ўзбекистон Суперлигаси 12-тури доирасида бўлиб ўтган “Андижон” ҳамда “Турон” жамоалари ўртасидаги баҳсда (2:1) ҳакамлик билан боғлиқ баҳсли вазият бўйича “Турон” клубидан шикоят хати келиб тушди ва бу бўйича интизомий чора қўлланди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида бош ҳакам Аскер Нажафалиев андижонликлар аъзоси Абдураҳмон Комилов фол амалга оширгани учун унга сариқ карточка кўрсатди. Шунингдек, 34-дақиқада “Турон” футболчиси Билолхон Тошмирзаев рақибга нисбатан қўполлик ишлатган ва рефери тўғридан-тўғри қизил карточка билан уни майдондан четлатган.

Ушбу вазиятлар эксперт ҳакамлар комиссиясида батафсил кўриб чиқилди ва иккала ҳолатда ҳам хато қарор чиқарилган, деган хулосага келинди. Биринчи вазиятда бош ҳакам узоқ вақт ВАР ёрдамидан фойдаланганига қарамай, қизил карточка эмас, сариқ карточка билан кифояланди. Иккинчи вазиятда эса кутилмаганда қизил карточка кўрсатилди ва табиийки, бу ҳам нотўғри қарор эканлиги айтилди. Натижада, Нажафалиевга ўйин учун белгиланган маошнинг 50 фоизи миқдорида жарима, Суперлиганинг 4 та баҳсидан четлатиш ҳамда қуйи лигага тушиш жазоси қўлланилди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика