UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  0 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  1 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди хотиржамликка берилиш керак эмас"  4 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  3 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  2 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3 13:36Ўзбекистонлик ҳакамлар футзал бўйича Осиё Кубогининг 2 ўйинига тайинлов олишди  0 12:59Сака "Бавария"га қарши баҳсда: 0 зарба, 0 дриблинг, 0 аниқ кросс  4 12:40Начо: "Реал" чуқур ҳимояланиб, ғалаба қозона олишини кўрсатди. Одатда биз рақибни чидашга мажбур қиламиз"  14 12:05«Реал Мадрид» футболчиси: «Манчестер Сити» биздан кўра яхшироқ футбол ўйнади»  31 11:40«Ювентус» судда ютқазди. Энди Италия жамоаси Криштиану Роналдуга катта миқдорда товон тўлайди  5 11:23Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  1 10:53U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади  1 10:27Sofascore. Майдонда 20 дақиқа ҳаракат қилган Ғаниев энг яхшиларидан бири бўлди  0 10:02«Реал Мадрид» чемпионлар «қотили». Мадридликлар ЧЛ рекордини ўрнатди  61

"Андижон" спорт директори: "Жасур Жалолиддинов "Локомотив"га ўтгани йўқ" Янгиликлар

"Андижон" спорт директори: "Жасур Жалолиддинов "Локомотив"га ўтгани йўқ"

Бироз олдин Тошкентнинг "Локомотив" клуби Жасур Жалолиддинов билан келишувга эришганини расман эълон қилди.

Биз бунга аниқлик киритиш мақсадида "Андижон" клуби спорт директори Бобуржон Алимардоновга мурожаат қилдик. 

"Жасур Жалолиддинов ҳозирча "Андижон" футболчиси. Унинг клубимиз билан йил охиригача мўлжалланган шартномаси бор. "Локомотив" билан бу борада музокара ўтказганимиз йўқ. Менимча, матбуот хизмати бироз шошилди", - деб гап бошлади "Андижон" спорт директори.

- Жалолиддинов барибир "Локомотив"га ўтса, "Андижон" унинг учун товон пули оладими? 

- Албатта, чунки унинг амалдаги шартномаси бор. Йил бошида Жасур клубимизга келганида ёзда фақатгина хориж клубидан таклиф бўлса, уни эркин агент сифатида қўйиб юборишга келишилган ва шартномасида шу банд бор. Лекин Ўзбекистоннинг исталган бошқа клубига ўтса, товон пули олишимиз керак.

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика