

Жумладан 26 июль куни Андижондаги Бўстон даҳасида жойлашган "Андижон" клуби қошидаги футбол мактаби стадионида Усмон Тошев шогирдлари "Норин" жамоаси билан беллашди.
Қизиқарли ва голларга бой тарзда кечган ўйинда майдон эгалари 6:1 ҳисобида ғалаба қозондилар.
Учрашувда Анвар Бердиев дублга эришган бўлса, Ойбек Нурматов, Собир Ҳамидов, Шахбоз Жумабоев ҳамда Алишер Абдувоҳидов ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйдилар.
"Андижон" таркиби: Акмал Ортиков, Ҳамза Каримов, Сирож Ҳамроев, Равшан Асланов, Абдулазиз Ёқубов, Иброҳим Отахонов, Жаҳонгир Мақсудов, Акмал Холматов, Ойбек Нурматов, Собир Ҳамидов, Анвар Бердиев.
Захирадан майдонга тушганлар: Элдор Исабоев, Фурқат Ҳасанбоев, Фирдавс Асадов, Рафик каримов, Мақсуд Маҳмудов, Дилмурод Маҳмудов, Фарход Бекмуродов, Фаррух Бекмуродов, Қаҳрамон Муҳаммаджонов, Шахбоз Жумабоев, Алишер Абдувохидов, Аваз Олимжонов, Бахтиёр Қосимов.
"Андижон" матбуот хизмати




