"Андижон" нигериялик футболчи билан хайрлашди
15 авг 2020 23:11
Янгиликлар
"Андижон" нигериялик футболчи билан хайрлашди
Жорий мавсум бошида "Андижон"га катта мақсадлар билан олиб келинган нигериялик футболчи Ибэ Микаел Окоро жамоани тарк этди.
"Андижон" футбол клуби ва нигериялик ярим ҳимоячининг ўзаро келишувига асосан ўртадаги шартнома икки томонлама бекор қилинди. Ибэ Окоро жамоамиз таркибида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 474 дақиқа ҳаракат қилди. Жамоамиз номидан Ибэ Окоронинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз",- дея хабар беради клуб матбуот хизмати.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки бунга қадар жамоадан Ислом Абдуллаев ва Жаҳонгир Абдумўминовлар ҳам кетган эди.
Ўхшаш янгиликлар
10:39
«Андижон» легионери: «Бизда мамлакатдаги энг яхши мухлислик бор ва жуда яхши атмосферада ўйнаяпмиз» 16
08:32
Александр Хомяков «Насаф»га қарши ўйин ҳақида: «Қилишимиз керак бўлган ишларни бажариб оламиз» 3
Фикрлар