“Андижон” – “Нефтчи” ўйинига чипталар сотувга чиқди

Хабарингиз бўлса керак, эртага Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида катта футбол мавсуми бошланади.

Унда мухлислар Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқичидан ўрин олган “Андижон” – “Нефтчи” ўйинига гувоҳ бўлади. Бўлажак водий дербисига бўлган қизиқиш юқори. Мазкур учрашувга чиқарилган чипталар бугундан савдо кассалари сотилаётганини маълум қиламиз. Чипталар нарҳи 5000, 6000, 7000, 8000 сўмдан қилиб белгиланган.

Манзил: Эски шаҳар ҳудуди.
Мўлжал: “Наврўз” стадиони.


Манба: fcandijon.uz