UZ

Сўнгги янгиликлар

00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  2 00:00АПЛ. "Арсенал" — "Челси" (онлайн ҳисоб)  6 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  149 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  25 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  16 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  4 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  4

"Андижон" ҳам Туркиядаги йиғинга жўнаб кетди Янгиликлар

"Андижон" ҳам Туркиядаги йиғинга жўнаб кетди

Теглар :  Андижон
“Андижон” қишки тайёргарлигининг учинчи босқичини ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетди.

Сафар олдидан мураббийлар штабига икки нафар мутахассис қўшилди. Булар – Николай Шевченко ҳамда Анатолий Курлаев. Ўз вақтида Курлаев футболчи сифатида “Андижон” сафида тўп сурганини мухлислар яхши эслашса керак. 

“Андижон” делегациясининг Туркияга йўл олаётган таркиби қуйидагича:  

Раҳбарият

Бош директор: Улуғбек Мирзаев

Спорт директори: Элбек Саматов

Бош мураббий: Александр Хомяков

Бош мураббий ёрдамчиси: Артём Петросян

Дарвозабонлар мураббийи: Қобил Олимжонов

Мураббийлар: Элёр Раҳматуллаев, Николай Шевченко

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий: Анатолий Курлаев

Шифокор: Ғофуржон Жўраев

Физиотерапевт: Оматилло Ортиқов

Массажчи: Азизбек Каримов

Администратор: Хурсандбек Қосимов

Матбуот котиби: Шуҳратбек Жўраев

Таҳлилчи: Шерзодбек Мамадалиев


Футболчилар

Дарвозабонлар: 

Элдор Адҳамов

Моҳир Комилов


Ҳимоячилар:

Илдар Маматказин

Ислом Маматказин

Абдураҳмон Комилов

Абдувоҳид Ғуломов

Владимир Бубанья

Аҳмаджон Анваров

Илҳом Алижонов


Ярим ҳимоячилар:

Аслбек Айсаров

Фарҳод Бекмуродов

Сардор Азимов

Фарҳод Соҳибжонов

Муҳаммадкарим Тоиров

Илҳом Абдуғаниев

Сардор Абдунабиев

Суҳроб Бердиев


Ҳужумчилар:

Шаҳбоз Эркинов

Иззат Абдулхақов

Бобур Фарҳодов


Жамоанинг Анталиядаги йиғинига шу куннинг ўзида легионер ўйинчилар ҳам қўшилади. 

Жумладан, 1988 йилда таваллуд топган украиналик тажрибали дарвозабон Игорь Литовка “Андижон” ихтиёрига етиб келади. Унинг охирги клуби Хорватиянинг “Загора” жамоаси ҳисобланади.

Украиналик ярим ҳимоячи Леван Арвеладзе ҳам “Андижон” сафига қўшилади. 1993 йилда туғилган Арвеладзе ярим ҳимоячи бўлиб, бунгача Грузиянинг “Торпедо” Кутаиси клуби шарафини ҳимоя қилган.

Булардан ташқари, яна бир легионер грузиялик ярим ҳимоячи Нодари Кавтарадзе бўлиб, у 1993 йилда таваллуд топган. Тажрибали ўйинчининг сўнгги жамоаси Кутаисининг “Торпедо”си ҳисобланади. 

Қолаверса, жамоанинг Туркиядаги йиғини давомида яна бошқа легионерлар ҳам қўшилади. 

Эслатиб ўтамиз, “Андижон”нинг Туркиядаги ўқув-машғулоти 27 январдан 17 февралга қадар давом этади ва бир қатор назорат ўйинларида иштирок этади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика