UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  10 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  2 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  3 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  17 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

“Андижон” футбол клубининг байрам тадбири бўлиб ўтди Янгиликлар

“Андижон” футбол клубининг байрам тадбири бўлиб ўтди

Теглар :  Андижон
Маълумки, “Андижон” футбол клуби жорий мавсум ПРО-Лигада иштирок этиб, муддатидан аввал Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.

Шу муносабат билан клуб раҳбарияти 28 декабр куни байрам тадбирини ташкил этди. Мазкур тадбир шаҳардаги ҳашаматли “Андижон” тантаналар саройида ўтказилди.

Унда “Андижон” жамоаси мураббийлар штаби, футболчилар, ишчи ходимлар, “Андижанка” аёллар жамоаси футболчи қизлари, вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, вилоят футбол федерацияси раҳбарияти иштирок этди.

Шунингдек Андижон вилоятида спортни хусусан футболни ривожлантириш йўлида хизмат қилаётган кишиларнинг айримлари ҳам эътибордан четда қолмади. “Андижон” ишқибозлар клуби фаоллари ва фахрий мухлислар ҳам тадбирга меҳмон сифатида таклиф этилди.

Байрамона руҳда ўтган кечада маҳаллий санаткорлар ўзларининг дилтортар қўшиқлари билан кечага завқ улашган бўлса, раққоса қизлар ўзларининг ўйинлари билан “оғалар” кулгу гуруҳи эса аскиялари билан меҳмонларга юқори кайфият улашди.

“Андижон” футбол клуби раҳбариятининг талқинига кўра, ҳар бир чизиқ бўйича жамоа сафида харакат қилган йилнинг энг яхшилари эълон қилиниб, уларнинг видео роликлари катта экранда намойиш этилди.

Бундан ташқари йил давомида “Андижон” жамоасини оммавий ахборот воситасида кенг тарзда ёритиб борган бир қатор журналистлар клуб вице-президенти Маъруфжон Абдисаломов томонидан ташаккурнома ва эсталик совғалар билан тақдирланди.

Шу тариқа тадбир кўтаринки руҳда якун топди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика