UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  3 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  8 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  30 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  8 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  17 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0 06:50Серия А. "Милан" - "Интер" 1:2   0 06:45Серия А. "Рома" - "Болонья" 1:3   0 06:40ЛаЛига. "Севилья" - "Мальорка" 2:1   0

Худойбердиев “Андижон” машғулотларида. Эркиновга таклиф юборилди Янгиликлар

Худойбердиев “Андижон” машғулотларида. Эркиновга таклиф юборилди

Андижонликлар янги мавсумга ўз қароргоҳида тайёргарлик олиб бормоқда.

Мураббийлар штаби режага кўра, биринчи босқич йиғинида кун-ора назорат синов ўйинлари орқали футболчиларнинг имкониятларини кўздан кечирмоқда. Ўтган йили жамоа шарафини ҳимоя қилган деярли барча футболчилар шартномаси якунига етгани сабабли, бошқа клубларга ўтиб кетди. Шу боис энди “бургутлар” таркиби янгитдан шакллантирилмоқда. Табиийки, селекция ишлари жадал суратда олиб борилмоқда.

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, мураббийлар ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Шаҳбоз Эркиновга таклиф юборган. “Бунёдкор”нинг 34 ёшли ҳужумчиси ҳозирча аниқ жавоб айтмаган ва ҳозирда “қалдирғочлар” сафида шуғулланиб турибди.

Куни кеча “Андижон” лагерида Улуғбек Худойбердиев пайдо бўлди. Ўтган мавсум ПРО-Лигада Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасида ўйнаган ҳимоячи ҳозирча кўрикдан ўтмоқда.

Бунгача Андижон” ёшлар жамоасида ўйнаб, асосий таркибга жалб этилган Муҳаммадсолиҳ Убайдуллаев, Муҳаммадали Турсунов, Юрсунали Топволдиев, Рустам Қўчқаров, Саиджон Маҳаммадинов, Шохруҳ Раҳмидинов каби маҳаллий футболчиларга жавоб берб юборилган. Айни дамда ушбу футболчилар вилоят иккинчи лигасида иштирок этадиган “Пойтуғ” жамоаси машғулотларида иштирок этаётганини айтиш лозим.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика