UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   0 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1 18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  0 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  1 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  11 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  17 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  2 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  18 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0

Худойбердиев “Андижон” машғулотларида. Эркиновга таклиф юборилди Янгиликлар

Худойбердиев “Андижон” машғулотларида. Эркиновга таклиф юборилди

Андижонликлар янги мавсумга ўз қароргоҳида тайёргарлик олиб бормоқда.

Мураббийлар штаби режага кўра, биринчи босқич йиғинида кун-ора назорат синов ўйинлари орқали футболчиларнинг имкониятларини кўздан кечирмоқда. Ўтган йили жамоа шарафини ҳимоя қилган деярли барча футболчилар шартномаси якунига етгани сабабли, бошқа клубларга ўтиб кетди. Шу боис энди “бургутлар” таркиби янгитдан шакллантирилмоқда. Табиийки, селекция ишлари жадал суратда олиб борилмоқда.

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, мураббийлар ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Шаҳбоз Эркиновга таклиф юборган. “Бунёдкор”нинг 34 ёшли ҳужумчиси ҳозирча аниқ жавоб айтмаган ва ҳозирда “қалдирғочлар” сафида шуғулланиб турибди.

Куни кеча “Андижон” лагерида Улуғбек Худойбердиев пайдо бўлди. Ўтган мавсум ПРО-Лигада Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасида ўйнаган ҳимоячи ҳозирча кўрикдан ўтмоқда.

Бунгача Андижон” ёшлар жамоасида ўйнаб, асосий таркибга жалб этилган Муҳаммадсолиҳ Убайдуллаев, Муҳаммадали Турсунов, Юрсунали Топволдиев, Рустам Қўчқаров, Саиджон Маҳаммадинов, Шохруҳ Раҳмидинов каби маҳаллий футболчиларга жавоб берб юборилган. Айни дамда ушбу футболчилар вилоят иккинчи лигасида иштирок этадиган “Пойтуғ” жамоаси машғулотларида иштирок этаётганини айтиш лозим.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика