UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  1 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  2 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  13 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  10 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  25

"Андижон" - "Чиксереда" — Ҳисобда акс этмаган устунлик, хотиржам Хомяков ёхуд Максим Шацких қайси жамоанинг ўйинини кузатди? Янгиликлар

"Андижон" - "Чиксереда" — Ҳисобда акс этмаган устунлик, хотиржам Хомяков ёхуд Максим Шацких қайси жамоанинг ўйинини кузатди?

Туркияда тайёргарликни давом эттираётган "Андижон" кеча илк ўртоқлик баҳсида иштирок этди.

Рақиб — Руминиянинг "Чиксереда" жамоаси. Аслида жамоанинг тўлиқ номи “Чиксереда Меркуря Чук” деб номланади. 1904 йилда ташкил топган. Руминияда Лига-2 чемпионатида қатнашади. Бу ўзимизнинг Про лига кабидир. Биринчи рақамли мусобақаси Лига-1. Клубда германиялик мутахассис Вернер Бергер яқинда бош мураббий сифатида ишга киришди. У бунга қадар Шотландиянинг "Данди Юнайтед" жамоасида фаолият олиб бораётганди. Чиксереда” таркибида кўплаб легионерлар бор ва уларнинг аксарияти Венгриядан. Шунингдек, Испания, Марокаш, Словения, Миср, Словакия, Италиядан келган легионерлар ҳам бор. Жамоанинг ўртача ёши эса 23,8 ни ташкил қилмоқда.


Муросасиз кечган учрашувда "Андижон" Руминия клуби билан дурангга имзо чекди



Ташқаридан олиб қаралганда ва юқоридаги омилларни ҳисобга олганда рақиб жиддий эди. Лекин бу ўйин давомида ўз аҳамиятини йўқотди. "Андижон" деярли ҳар бир жабҳада муносиб қаршилик қилди. Айниқса иккинчи бўлимга келиб хавфли вазиятлар яратиш борасида устунлик "бургутлар" томонига ўтди. Танаффусдан сўнг легионерлар ўрнига майдонга тушган янги кучлар ўйиннинг темпини оширди. Суҳроб Бердиев, Бобур Фарҳодовда голга тортадиган яққол вазиятлар юзага келди. Лекин устунлик ҳисобда акс этгани йўқ. Шунга қарамай Александр Хомяков ўйинни трибунадан хотиржам тарзда кузатиб борди. 

"Ҳали асабийлашадиган пайтлар келади. Эндигина 4та машғулот ўтказдик. Ўзимни хотиржам тутганим бу табиий ҳолат",- дейди Александр Хомяков.


Александр Хомяков: "Жамоамизга келган легионерлар савияли. Фақат..." 


Ўйин атрофидаги воқеаларга тўхталсак, "Андижон"нинг учрашувидан ярим соат олдин "Насаф"нинг "Полиссия"га қарши ўйини бошланди. Фурсатдан фойдаланиб маълум вақт ўйинни кузатишга ҳам улгурдик. Бу паллада комплекс атрофида кутилмаган меҳмонлар "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва клуб техник директори Николай Минчев кўриниш берди. "Шерлар"нинг икки вакили "аждарлар"нинг ўйинини томоша қилди. Биз эса бу вазиятни фотоаппаратимизга муҳрладик. Рўзиқул Бердиев ўз жамоасининг ўйинини тугатиб қисқа вақт "Андижон"нинг баҳсини ҳам кузатганини айтиш жоиз. 


Назорат ўйини. "Насаф" Украина клуби билан дуранг ўйнади



"Андижон" навбатдаги ўртоқлик учрашувини 3 февраль куни Россиянинг "Факель" жамоасига қарши ўтказади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика