UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди  33 02:50Англия Кубоги. "Вулверхэмптон" бу сафар мўъжиза кўрсата олмади: "Ливерпуль" чорак финалда!  5 02:46Франция. ПСЖ жавоб ўйинида ҳам "Монако"га ютқазди: бу сафар ўз майдонида  1 02:21Азизбек Амонов: "Ҳар доим агрессив ўйин намойиш қилиб, жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан"  1 01:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" пешқадамликка қайтди, "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба  0 01:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0:2   0 00:50Маҳамаду Дембеле: “Ўзбекистон Суперлигасига қандай мослашаётганимни сиз менга айтишингиз керак”  2 00:18"Металлург" Максвел ва яна уч нафар футболчи билан битим имзолади   2 00:05ЛаЛига. "Сельта" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 23:58Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятлар кўзни юмиб, ўтиб кетиб бўлмайдиган муаммоларни очиб беради"  0 23:44Сергей Токов: "Йигитларимиз уч очко учун борларини беришди"  2 23:27Миржалол Қосимов: "Иккинчи таймда хотиржамликка берилиб қолдик"  4 23:12Рўзиқул Бердиев: "Бугун ғалабага лойиқ ўйин намойиш этдик"  4 22:58Иван Бошкович: "Енгилмасликни мақсад қилгандик"  8 22:50Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:2  0

"Андижон": Бахтиёр Қосимов олий лигада дебют қилди Янгиликлар

"Андижон": Бахтиёр Қосимов олий лигада дебют қилди

Кеча “Андижон” – “Сўғдиёна” учрашувида “бургутлар” сафида Бахтиёр Қосимов олий лигада дебют ўйинини ўтказди.

1995 йили Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида таваллуд топган ушбу футболчи ниҳоят олий лигада илк учрашувини ўтказди. Жиззахликларга қарши кечган баҳснинг 61-дақиқасида Ғулом Ўруновга алмаштирилган Қосимов биринчи ўйинида кўп ҳам ҳаяжонланмади. Аксинча ўйинга киришиб кетиш учун астойдил харакат қилди. Муҳими иқтидорли футболчининг дебюти омадли чиқди.

Умид қиламизки, Бахтиёр Қосимов яқин орада асосий таркибдан ўрин олиш учун келгусида ҳам ўз устида астойдил ишлашни канда қилмайди ва соғлом рақобатда таслим бўлмасликка интилади.

“Андижон” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовнинг аста-секин маҳаллий ёшларга эътибор қаратишни бошлаганини эътироф этиш жоиздир. Буни Қосимовнингкечаги баҳсда захирадан майдонга туширилгани билан изоҳлаш мумкин. Бош мураббий бундан ташқари яна ёшлар жамоасидаги бошқа иқтидорли футболчиларни ҳам кузатиб бораётганини айтиш лозим.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика