UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  17 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  44 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

“Андижон-Академия SGS” жамоаси Тожикистондаги халқаро ўртоқлик учрашувларнинг барчасида ғалаба қозонди Янгиликлар

“Андижон-Академия SGS” жамоаси Тожикистондаги халқаро ўртоқлик учрашувларнинг барчасида ғалаба қозонди

Аввал хабар берганимиздек, Андижон вилоятининг “Андижон-Академия SGS” (Андижон вилоят футбол маҳорат мактаби) жамоаси ўзи иштирок этадиган турнирларга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида хориж йиғинини ташкил этди.

Шохруҳ Ишанов мураббийлигидаги ушбу жамоа 1-15 август кунлари Тожикистонда, Баҳористон футбол қароргоҳига жойлашиб, ўша ерда йиғин ташкил этди. Режага кўра жамоа икки кун аввал юртимизга қайтишга қарор қилди. Бунга сабаб 13 августдан Тошкент шаҳридаги U-16 терма жамоасига саралаш мусобақаси бошланади. Унда 2005 йилда туғилган футболчилар вилоят терма жамоасида иштирок этади. “Андижон-Академия SGS” таркибида ҳам Андижон вилоят терма жамоасига номзодлар кўплиги сабабли, қолаверса ушбу тоифадаги терма жамоага айнан Шохруҳ Ишанов мураббийлик қилиши сабабли ҳам “Андижон-Академия SGS” кеча тунда Тошкент шаҳрига етиб келди. 

“Андижон-Академия SGS” жамоаси Тожикистон йиғини мобайнида учта халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Эътиборлиси уларнинг барчасида ёшларимиз ғалаба қозонди. Ишанов шогирдлари дастлаб 5 август куни “Спартак” U-17 (Хўжанд) жамоасига қарши баҳс олиб бориб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Абубакир Режабоев, Ўктам Абдумаликов, Ҳамидулло Каримов муаллифлик қилди. 

“Андижон-Академия SGS” шу куни қуйидаги таркиб билан харакат қилди: 33. Асилбек Тожидинов, 4. Файзулло Нурмуҳаммедов, 5. Абубакир Режабоев, 7. Омадбек Турсуналиев, 8. Фазлиддин Зуҳриддинов, 10. Ҳамидулло Каримов, 11. Ўктам Абдумаликов, 17. Зайниддин Ҳамробоев (С), 20. Акбархўжа Нўъмонхўжаев, 27. Абдушукур Маҳамматов, 77. Муҳриддин Валихонов.

Захира: 6. Шохжаҳон Эркинбоев, 9 Азизбек Усмонов, 15. Ислом Раҳимов, 18. Абдураҳмон Толибжонов, 19. Абдураҳмон Казаков, 22 Миржалол Ўлмасбоев, 21. Толибжон Султонбоев.

8 август куни “Андижон-Академия SGS” жамоасига “Хўжанд” U-17 жамоаси спарринг рақиб вазифасини ўтаб берди. Қизиғи шундаки, андижонликлар бу сафар ҳам  мезбонларнии 3:1 ҳисобида доғда қолдирди. Голларга Абдушукур Маҳамматов, Ислом Раҳимов ва Азизбек Усмонов муаллифлик қилди. 

“Андижон-Академия SGS” таркиби: 33. Асилбек Тожидинов, 4. Файзулло Нурмуҳаммедов, 5. Абубакир Режабоев, 7. Омадбек Турсуналиев, 8. Фазлиддин Зуҳриддинов, 10. Ҳамидулло Каримов, 11. Ўктам Абдумаликов, 17. Зайниддин Ҳамробоев (С), 20. Акбархўжа Нўъмонхўжаев, 27. Абдушукур Маҳамматов, 77. Муҳриддин Валихонов.

Захира: 6. Шохжаҳон Эркинбоев, 9 Азизбек Усмонов, 15. Ислом Раҳимов, 18. Абдураҳмон Толибжонов, 19. Абдураҳмон Казаков, 22 Миржалол Ўлмасбоев, 21. Толибжон Султонбоев.

Хориж йиғинининг сўнгги кунида андижонликлар “Хўжанд” U-19 жамоасига қарши баҳс олиб борди. Нисбатан ўзидан бирмунча катта ёшда бўлган ва шу билан бирга махоратли рақибига қарши кечган учрашувда андижонлик ёшлар ўзини сира йўқотиб қўймади. Кескин ва муросасиз тарзда кечган учрашув голларга бой тарзда кечди. Якунда “Андижон-Академия SGS” жамоаси 6:4 ҳисобида ғалаба қозониб, юртимизга юқори кайфиятда қайтиб келди. Сўнгги назорат учрашувида вакилларимиздан голларга, Акбархўжа Нўъмонхўжаев, Асилбек Тожидинов, Ўктамбек Абдумаликов, Абдушукур Маҳамматов, Азизбек Усмонов ва Ҳамидулло Каримов муаллифлик қилди.


Бош мураббий Шохруҳ Ишанов шу куни таркибда айрим кичик ўзгаришга қўл урди: 

33. Асилбек Тожидинов, 4. Файзулло Нурмуҳаммедов, 5. Абубакир Режабоев, 6. Шохжаҳон Эркинбоев, 7. Омадбек Турсуналиев, 10. Ҳамидулло Каримов, 11. Ўктам Абдумаликов, 17. Зайниддин Ҳамробоев (С), 20. Акбархўжа Нўъмонхўжаев, 27. Абдушукур Маҳамматов, 77. Муҳриддин Валихонов.

Захира: 8. Фазлиддин Зуҳриддинов, 9 Азизбек Усмонов, 15. Ислом Раҳимов, 18. Абдураҳмон Толибжонов, 19. Абдураҳмон Казаков, 22 Миржалол Ўлмасбоев, 70. Толибжон Султонбоев.

Шу тариқа “Андижон-Академия SGS” жамоаси мазкур учрашувдан сўнг Тожикистондаги халқаро йиғинни якунлаб, Тошкентга қайтиб келди. Энди жамоанинг бир қатор футболчилари Андижон вилоят терма жамоаси таркибида 13-20 август кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган турнирда иштирок этади.

Исломбек Рустамов.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика