UZ

Сўнгги янгиликлар

00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  2 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  3 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  1

"Андерлехт" Лукаку ва Компани каби иқтидорларни қандай тарбиялайди?! Янгиликлар

"Андерлехт" Лукаку ва Компани каби иқтидорларни қандай тарбиялайди?!

Европа академиялари, уларнинг услуби ва умуман иш жараёни ҳақида билиш кўпчилигимиз учун қизиқ.

Бугун ана шундай академиялардан бири, дунё футболига кўплаб иқтидорларни совға қилган Брюссельнинг "Андерлехт" клуби академиясига ўзига хос саёҳат уюштирамиз. Айнан шу клуб тарбияланувчиларидан 5 нафари (Венсан Компани, Ромелу Лукаку, Юри Тилеманс, Аднан Янузай ва Леандер Дендонкер) мамлакат бош жамоаси таркибида Жаҳон Чемпионати бронза медалларини қўлга киритишди. 17 ёшигача бўлган терманинг бугунги кундаги яна бир аъзоси Дрис Мертенс ҳам айнан Бельгиянинг "Қироллик клубида" футбол сир-асрорларини ўрганган.


"Андерлехт" академияси (RSCA Football Academy) Брюссель чеккасидаги гўзал боғ ва ўқув масканлари ёнида жойлашган. U-21 жамоа аъзолари "де ла Педепарк" хиёбонидаги кўл атрофида югуриб бўлганларидан сўнг, Ромелу Лукаку сурати олдидан ўтиб, машғулот залига йўл оладилар.

"Биз умумтаълим мактаблари билан ҳамкорлик қилишимизга айнан Ромелу Лукакунинг отаси сабабчи бўлган. Ромелу 15 ёшида машҳурликка эришди ва клублар унга катта қизиқиш билдира бошлади. Лукакунинг отаси менга шундай деди: "Лилль", "Ланс", "Осер", "Сент-Этьен" — шу клублар ўғлимга қизиқмоқда ва уларнинг барчаси фарзандимга мактаб, турар жой ҳамда футбол бўйича таълим беришга тайёр эканликларини таъкидлашмоқда. Уларда барчаси муҳайё", — дейди "Андерлехт" ёшлар бўлими бошлиғи Жан Киндерманс. — Бир неча ой ўтгач, Бельгиянинг турли бурчакларидан иқтидорлиларни жалб қиладиган "Purple Talents" лойиҳасини ташкил қилдик. Орадан ўн йилдан ортиқ вақт ўтди ва бу оддий лойиҳа эмаслиги маълум бўлди. Ушбу дастур иқтидорли болалар учун мураббийлар томонидан олиб бориладиган эрталабки машқларни ўз ичига олади. Индивидуал машқлар болаларнинг техник кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган. "Андерлехт" футболчиларнинг техник ривожланиши ҳамда жамоавий интеллектга эга бўлишига катта аҳамият беради. Айтганча, Ромелу мактабга боришдан аввал ҳар куни тонгда ҳужумнинг якуний қисми устида такрор ва такрор ишлаган".

"Биз ҳали жуда ёш болакайларни ҳаддан зиёд кўп маълумот билан тўлдирмоқчи эмасмиз", — давом этади Киндерманс.

— Қисқа вақт давом этадиган интенсив машғулотлар узоқ давом этадиган, лекин темпи ҳам анча суст жараёндан фойдалироқ. Бизнинг тарбияланувчиларимиз тенгқурларидан ажралиб қолиши керак эмас. Улар турли болалар билан дўст тутиниши, ҳар хил одамлар билан кўришиши, танишиши зарур. Нормал ҳаёт тарзи жуда муҳим". Киндерманс вақтида профессионал даражада шундай ўйнарди. Лекин энди у "Андерлехт" ёшларининг яхши футболчи бўлиб етишишига жавобгар. U-19 ёки U-21 ва ҳатто асосий жамоа ғалабалари ҳам қайсидир маънода Жаннинг муваффақияти. Ёш футболчилар айнан унинг қўл остида шуғулланиб, ўз устиларида ишлаб, асосий жамоа даражасигача етадилар. Клубнинг ёшлар департаменти бошлиғи, шаҳар бўйлаб иқтидорларни қандай саралаши борасида фахр билан шундай дейди: "6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар ўртасида биз дастлаб Брюсселда ёки унинг яқинида истиқомат қилувчиларга эътибор қаратамиз. Бу ёшда болаларни оиласидан ажратиб олиш жуда қийин, лекин аслида йўлдаги тирбандликларда соатлаб тургандан бошқа бир оилада яшаган маъқул".

U-17 жамоаси Бельгиянинг қатор клубларида тўп тепган собиқ футболчи Ноуреддин Мукрим қўл остида шуғулланади. Улар тўпга эгалик қилиш ва дарвозабонни ўйинга кўп жалб қилишга алоҳида эътибор қаратишади. Ҳар 10-15 дақиқада мураббий шогирдларини тўхтатади ва йўл қўйилаётган хатоларни айтиб, тўғри йўл кўрсатади. Параллель равишда бош майдонда 15 ёшли болалар қанотга, жуда узоқ масофага кроссни амалга ошириш ҳамда ҳужумни зарба билан якунлашни машқ қиладилар. Табиийки, хатоларини такрор ва такрор қайтараверадиган мураббийга болалар ўша паллада, машғулот вақтида меҳр билан қарай олишмайди. Бироқ ёш футболчилар сабр билан барчасини амалга оширадилар. "Биз ҳар бир болага индивидуал ёндашишга ҳаракат қиламиз, — тушунтиради Киндерманс. — Академияда турли миллат, дин ва маданият вакиллари бирга шуғулланадилар. Уларнинг ҳар бири у ёки бу воқеага ўзига хос реакция билдиради. 

"Андерлехт" — бу кўча. Биз жамият кўзгуси ҳисобланамиз. Брюссель қисман Лондонга, ҳудди шундай Парижга ва исталган бошқа бир катта шаҳарга ўхшайди. Бу бизнинг устун жиҳатимиз. Мисол сифатида Венсан Компанини олайлик. Унинг отаси Африкадан чиққан, онаси эса бельгиялик. У Брюссель шаҳрида ортиқча даб-дабасиз, оддий оилада тарбия кўрган. Кечки пайт у трамвайга, кейин эса кечки автобусда уйига етиб оларди. Венсан бевосита кўча таъсири остида эди.

Компани – жуда ақлли йигит. У "Андерлехт" тарихида ўчмас из қолдиришига ишончим комил. Венсан - туғма етакчи. Буни тушуниш учун психология доктори бўлиш шарт эмас. Ҳар сафар гапирганда ёки хазиллашганда буни сезиш мумкин. У бошқалар ичида яққол ажралиб туради ва қаерда бўлмасин етакчи бўлади". Шубҳасиз, Киндерманс янги авлод вакиллари ичидан Венсан Компанидек ҳислатларга эга болалар билан ишлашни қойил қила олади. Буни Жан академия мураббийларига клуб фалсафасини жон куйдириб тушунтираётганда тушиниб олиш қийин эмас. 

"Менга ҳар йил жамоасини алмаштирадиган мураббийлар ёқмайди. Стабиллик — муваффақият калити. Мураббийларимиз вақти-вақти билан психолог ва педагоглардан дарс оладилар. Бизда сиз собиқ профессинал футболчиларни ҳам, дипломи бор мутахассисларни ҳам учратишингиз мумкин. Тўғри уларнинг ҳам ўзига яраша қарашлари, фикрлари мавжуд. Лекин ўз усулига эга бўлишнинг ўзи етарли эмас. Мураббий усталик билан фикрларини шогирдига етказа олишни билиши ва уларни назарияси ортидан эргаштира олиши зарур", — таъкидлайди Киндерманс.

— Болалар ўзгармоқда, футбол ўзгармоқда. Мен мураббийларимиздан Чемпионлар Лигаси ўйинларини томоша қилиш ва таҳлил қилишни сўрайман. Замонавий футболдан ортда қолиб кетмаслик керак. Аввал биз тўпга ўйин вақтининг 70%да эгалик қилишга интилардик, лекин уни нима қилишни билмасангиз тўп сизда бўлганидан нима наф?! Шу сабаб биз ўйин вақтининг 70%ида тўпга фойдали эгалик қилишни ўрганиш устида ишлаяпмиз. Барча машғулотларга биз ҳужумнинг якуний қисми устида ишлашни киритганмиз. Акс ҳолда, ҳар сафар 0:1 ҳисобида мағлуб бўлаверамиз. Жамоамиз фалсафасини қисқача айтсак: тўпни олиб қўйиш — уни эгаллаб туриш, олдинга ўтиш, вазият яратиш, гол уриш, ғалаба қозониш. Академияда биз айнан шуни тушунтиришга ҳаракат қиламиз".

"Андерлехт"да таълим ва ўқитиш тизими ҳам қаттиқ назорат қилинувчи дастур иш беришига ишонадилар. Бу йўл билан улар профессионал футболчи бўла олмаган йигитлар ҳам эртага ҳаётда ўз ўрнини топиб кетиши, кўп қиррали шахсларни тарбиялашни мақсад қилганлар. "Видео ва тактика орқали биз футболчиларимиз ўйин услубидан қатъий назар исталган рақибни енга оладиган бўлишига эришишни истаймиз. Бу борада бош жамоадан ўрнак олиб бўлмасди, сабаби охирги 15 йилда ҳеч бир мутахассис жамоада уч мавсумдан кўпроқ ушланиб қолганича йўқ, — дейди Киндерманс. Катталар ёшроқ жамоадошларини қўллаб-қувватловчи сўзларни мунтазам айтадилар. Академия деворида ҳар бир футболчи умри давомида ёдда сақлаши керак бўлган гап: "Машаққатли меҳнат иқтидорни енгади" сўзлари ёзиб қўйилган.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика