UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  2 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  0 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  5 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  10 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  5 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  30 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  3

Анда жоним қолди менинг ёхуд Бобур юртида футболимизнинг 110 йиллик тантаналари Янгиликлар

Анда жоним қолди менинг ёхуд Бобур юртида футболимизнинг 110 йиллик тантаналари

Хабарингиз бор, бу йил ўзбек футболи ташкил топганига 110 йил тўлди.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси шонли санани муносиб нишонлаш, уни тарих саҳифаларига муҳрлаш мақсадида хайрли ишга қўлга урган эди. Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида қутлуғ сана муносабати билан турли тадбирларни ўтказиш режаси ишлаб чиқилганди. Йил бошидан бери саккизта минтақада ана шу байрам тадбирлари юқори савияда ўтказилди. Бугун иккинчи кундирки, ҳисоб бўйича тўққизинчи ҳудуд - Андижон вилоятида мамлакатимиз футболининг 110 йиллик тўйи кенг нишонланяпти.

Захириддин Муҳаммад Бобур киндик қони тўкилган юртда илк профессионал футбол клуби 1956 йилда "Ирмаш" номи остида ташкил этилиб, 1964 йилгача шу ном билан фаолият юритган. Турли йилларда бу жамоанинг номи "Автомилчи", "Текстилчи", "Пахтакор", "Спартак", "Наврўз"га ўзгариб, бугунги кунда "Андижон" номи остида Про-лига чемпионатимизда иштирок этиб келяпти. Ўтган давр мобайнида Андижон заминидан таниқли, терма жамоага номзод футболчилар етишиб чиққан.




Андижондаги тадбирлар Шўрбулоқдаги вилоят футбол академиясидан бошланди. Мезбонлар Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги меҳмонларни нон-туз билан кутиб олишди. Футболимиз афсоналари Биродар Абдураимов, Тўлаган Исоқов, шунингдек Вячеслав Томилин, Ориф Маматказин, Маҳмуд Собиров, Азамат Абдураимов, Фурқат Эсонбоев, Сергей Ковшов, Бенямин Муратов сингари фахрийларимиз ҳамда делегация таркибида Андижонга етиб келган оммавий ахборот воситалари ходимлари вилоят футбол академияси билан яқиндан танишишди. Дарвоқе, бу ерга Хорватия терма жамоаси сафида жаҳон чемпионати совриндори бўлган Алёша Асанович ҳам келган. Собиқ таниқли футболчи академия тарбияланувчилари билан кечган суҳбатда уларни мотивацион сўзлари илк "сийлади". Биродар Абдураимов ва Тўлаган Исоқов болаларни давлатимиз томонидан тақдим этилаётган бу имкониятлардан максимал даражада фойдаланиб, юртига, халқига, оиласига наф келтирадиган фарзандлар бўлиб камол етишига ундади. Равшан Эрматов мураббийларга ўз устида кўпроқ ишлаб, истеъдодли ёшларни терма жамоаларга етказиб беришга чорлади.




Шундан сўнг меҳмонлар Андижон вилояти ҳокими Шуҳрабек Абдураҳмонов билан учрашдилар. Бу пайтда Шуҳратбек Қўшақбоевич Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиши кутилаётган янги объектлар билан танишаётган экан. Шу боисдан ҳам вилоят ҳокими билан учрашув Шаҳрихон туманида бўлиб ўтди.


Тадбирнинг иккинчи кунида ЎФА ва АФА мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари ўзбек футболининг фахрийси, кўплаб футболчиларнинг устози, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Искандар Галиулин хонадонига ташриф буюрди. Учрашув давомида Искандар Галиулиннинг ёрқин фаолияти ва ўзбек футболига қўшган ҳиссаси эслаб ўтилди. Футбол фахрийсига эсдалик совғалари топширилди.



Шунингдек Андижон фарзанди, вилоят футболи афсонаси, бир нечта футболчиларнинг устози Муҳаммадқосим Тўхтасинов хонадонига ҳам ташриф буюрилди. Учрашув давомида Андижон футболининг ёрқин тарихи ва Муҳаммадқосим Тўхтасиновнинг вилоят футболига қўшган ҳиссаси эслаб ўтилди. Футболимиз фахрийсига эсдалик совғалари топширилди.




Камолиддин Алимов Андижон вилоятидан махсус

фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика