

“Клубимиз учун совринлар муҳим. Ушбу мусобақадаги ўтган йилги муваффақият бизга ишонч, курашишга иштиёқ уйғотди. Бу сафар ҳам худди шундай бўлади деган умиддаман. Уйга яна бир титул билан қайтишимиз учун “Валенсия”га қарши яхши тайёргарлик кўришимиз ва ёрқин ўйин намойиш этишимиз лозим.
Мавсумнинг ушбу қисмида энг яхши формада бўлмаслигимиз кутилганди. Аммо машғулотлардан олган сигналларим ижобий. ” Вильярреал”га қарши баҳс мен ҳайрон қолдирди, бошқа жамоа кузатдим. Барчасини тўғри қилишимиз керак, хусусан, ҳимояланишимиз зарур, чунки бу борада ишлар жойида эмас. Меҳнат қилишимиз лозим. Бироқ, бу жамоа қандай қилиб юқори савияда ҳимояланишни “Вильярреал” билан ўйиндагидан кўра яхшироқ билади”, дейди Анчелотти.



