Анчелотти "Реал"нинг мавсумолди йиғини ҳақида: "10 баллдан 6 қўйган бўлардим"

Aziz Tukhtamuradov
4 авг 2023, 07:59
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти мавсумолди йиғин ҳақида гапирди.

Жамоа турне давомида "Барселона"га 0:3, "Ювентус"га 1:3 ҳисобларида ютқазиб, МЮни 2:0, "Милан"ни 3:2 ҳисобларида мағлуб этди. 

"Биз ҳимоядаги бундай боғлиқликка ўрганмаганмиз. Ҳимояни кучайтиришимиз керак, чунки кўп гол ўтказиб юбордик. Бу муаммони ҳал қилсак бўлади. 

Мавсумолди йиғинга 10 баллдан 6 балл қўйган бўлардим. Муаммоларни ҳал қилишимиз керак. Ҳужум борасида ҳавотир олаётганим йўқ - биз кўп вазият яратдик. Барча тўртта ўйинда биз назоратга эга бўлдик. Мен кўпроқ ҳимоядан ҳавотир оляпман", - деди Анчелотти. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca