
Эртага, 18 март куни "Реал" - "Шальке-04" ўйини бўлиб ўтади.
Гельзенкирхендаги дастлабки ўйинда мадридликлар 6:1 хисобида ғалаба қозонишган эди.
"Эртага биз нима бўлганда хам яхши ўйин кўрсатишимиз зарур, ахир бу Чемпионлар Лигаси. Биз рақибимизни хурмат қиламиз.
Примерода бизда бир оз устунлик бор. Лекин, Испания кубоги ва Чемпионлар Лигаси бошқа-бошқа турнирлар", - деб айтиб ўтди Анчелотти УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.